PBIM (135) № 2 2022


Subject of the article

БОЛАЛАРДА АТОПИК ДЕРМАТИТНИНГ ИММУНОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ (136-139)

Authors

Хаитов Қахрамон Нажмитдинович1, Абидов Хасанходжа Алишерович1, Абидов Алишер Матлабходжаевич1, Абидова Зура Мурадходжаевна2

Institution

1 - Tошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Tошкент ш.; 2 - “AKFA Medline” кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ўзбекистон Республикаси, Tошкент ш.

Abstract

Долзарблиги. Болалар кўпроқ атопик дерматит (АтД) га мойил бўладилар. АтДда терининг аллергик яллиғланиши ривожланишига лимфоцитлар мувозанатининг бузилишига, ҳужайралараро ўзаро таъсир медиаторларига катта ўрин берилади. Бундан ташқари, иммун тизими, шунингдек про- ва яллиғланишга қарши цитокинлар АтД патогенезида катта рол ўйнайди. Айнан цитокинлар - АтДда иммун жавобни аниқлайдиган ҳужайралараро ўзаро таъсирнинг медиаторлари ҳисобланади. Ҳозирги босқичда маҳаллий тери иммунитетининг ҳолати, гуморал ва ҳужайра иммунитетининг АтДдаги маҳаллий иммунитет билан алоқаси етарлича ўрганилмаган. Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда. Тадқиқот мақсади: атопик дерматит билан ҳасталанган болаларда иммун тизимининг ҳолатини касалликнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Тадқиқотда атопик дерматит билан ҳасталанган 2 ойдан 17 ёшгача бўлган 126 та болалар текширилди. Беморларнинг ўртача ёши 6,2±0,4 ёшни, шу жумладан ўғил болаларда - 4,66±0,5 ёшни, қиз болаларда - 8,01±0,7 ёшни ташкил этди. Жинси бўйича 68 та ўғил (54%) ва 58 та қиз (46%) болалар ўрганилган. Тадқиқот Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг дерматология бўлими базасида олиб борилди. Иммун тизимининг холатини бахолаш учун ИЛ-1, ИЛ-2, ИЛ-4, ИЛ-6 ва ИЛ-8 цитокинлар миқдори ва иммун тизимининг бошка кўрсаткичлари аниқланди. Тадқиқот натижалари. Тадқиқот натижасида олинган маълумотлар маҳаллий ва тизимли иммун тизимидаги бузилишлар, касалликнинг оғир шаклларида тизимли бузилишлар ва аллергизaция ривожланиш билан биргаликда теридаги яллиғланиш жараёни мавжудлигини кўрсатади. Ҳулоса. АтД билан ҳасталанган болаларда маҳаллий ва тизимли иммунитетнинг бузилиши, касалликнинг оғир даражаси бўлган беморларда бу кўрсаткичларнинг ёмонлашиши кузатилади. Олинган маълумотлар иммунологик бузилишларни коррекция қилиш учун АТДнинг комплекс даволашга иммуномодулятор препаратларни киритиш зарурлигини белгилайди, бу эса, ўз навбатида, касалликнинг оғир шаклларини ривожланиш хавфини камайтиради ва ремиссия даврларини узайтиради.

Key words

атопик дерматит, болалик даври, маҳаллий ва тизимли иммунитет, цитокинлар.

Literature

1. Жильцова Е.Е., Чахоян Л.Р. Роль иммунологических нарушений в развитии атопического дерматита. Исследования и практика в медицине. 2018; 5 (1): 45-51. 2. Зайцева О.В. Атопический дерматит: стратегия и тактика педиатра // Практика педиатра. 2013; 1: 5–8. 3. Касохов Т.Б., Царева А.А., Мазур А.И. и др. Нарушения показателей местного и системного иммунитета у детей с атопическим дерматитом // Эффективная фармакотерапия. 2019; 15 (43): 16-19. 4. Малишевская Н.П., Пазина М.В. Эпидемио-логические и медико-социальные аспекты заболеваемости хроническими дерматозами // Уральский медицинский журнал. 2017; 8: 20–26. 5. Рудикофф Д. и др. Атопический дерматит и экзематозные расстройства. – М.: «ГЭОТАР-Медиа». 2017: 344. 6. Трошина Е.А. Роль цитокинов в процессах адаптивной интегрaции иммунных и нейроэндокринных реакций организма. Проблемы Эндокринологии. 2021; 67 (2): 4-9. 7. Хаитов К.Н., Абидов Х.А., Ким З.А. "Частота возникновения аллергодерматозов". Актуальные проблемы современной науки в 21 веке: сборник материалов XVIII Международной научно-практической конференции. – Ташкент. 2019: 45–50. 8. Хамаганова И.В., Новожилова О.Л., Воронцова И.В. Эпидемиология атопического дерматита. Клиническая дерматология и венерология. 2017; 16 (4): 21-25. 9. Roesner L.M., Werfel T. Autoimmunity (or Not) in Atopic Dermatitis. Front. Immunol. 2019; 10: 21-28. 10. Khaitov, K. N., et al. "A modern view on pathogenetic therapy of atopic dermatitis in children". Новый день в медицине. 2021; 1: 217-227 11. Kistler T., Thiering E., Janmohamed S.R., Haak S., Heinrich J., Ollert M., et al. Autoreactive IgE occurs naturally during childhood and is negatively correlated with allergic sensitization at age 10. Allergy. 2018; 73: 829. 12. Maurer M., Altrichter S., Schmetzer O., Scheffel J., Church M.K., Metz M. Immunoglobulin E-mediated autoimmunity. Front Immunol. 2018; 9: 689. 13. Stevens N.E., Cowin A.J., Kopecki Z. Skin barrier and autoimmunity-mechanisms and novel therapeutic approaches for autoimmune blistering diseases of the skin. Front Immunol. 2019; 10: 1089.