PBIM (136) № 3 2022
Subject of the article
ЭРТА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ТРАВМАТИК СТОМАТИТЛАР БИЛАН ОҒРИГАНДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ МИКРОФЛОРАСИНИНГ ИММУНО-МИКРОБИОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ (302-305)
Authors
Шарипова Гулнихол Идиевна
Institution
Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.
Abstract
Долзарблиги. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати хилма-хил механик, кимёвий ва термик омилларнинг таъсирига бардошли. Юқори регенератор қобилияти, шунингдек инфекция тушишига нисбатан бардошлилик унга хос ҳисобланади. Бироқ дунё бўйича жами аҳолисининг 3-5% да ОБШҚ нинг турли касалликлари учрайди. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва пародонтда касалликларнинг тарқалганлиги, кўпгина маълумотларига кўра, барча стоматологик касалликлар орасида травматик стоматит жуда юқори улушга эга. Тадқиқотнинг мақсади. Эрта ёшдаги болаларда травматик стоматитнинг этиологик хавф омилларини бартараф этиш. Эрта ёшдаги болаларда травматик стоматит касаллигининг клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолаш. Материаллар ва тадқиқот усуллари. ОБШҚ аъзолари, оғиз суюқлиги (сўлак), қон, оғиз бўшлиғини қириб ташлаш. Дентал (визуал, инструментал, инструментал стоматологик текширув). Оғиз бўшлиғидан оғиз суюқлиги намуналарини ўрганишнинг микробиологик усуллари (микроскопик текшириш, маҳаллий текшириш). Оғиз суюқлигидан намуна олиниб клиник-иммунологик лабораториядаги ўзгаришларни текшириш. Натижалар ва таҳлиллар. Диагностика усуллари ва комплекс даволаш схемаси касалликнинг даволаш вақти ва давомийлигини қисқартиради, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг травмаларидан кейин юзага келган асоратлар туфайли беморларнинг ташрифини камайди. Улардан стоматолог врачларимиз амалиётда фойдаланиш учун янги манба сифатида фойдаланиш. Хулоса. Тадқиқот натижалари травматик стоматит билан оғриган беморларда ОБШҚ нинг ятроген травматик соҳаларини даволашнинг ривожланиш механизмлари намоён бўлиши ва замонавий ёндашувлари ҳақидаги ҳозирги тушунчаларни кенгайтирди. ОБШҚ нинг касаллиги травматик стоматитнинг клиник кўринишларини самарали бартараф этиш фонида беморларнинг ҳаёт сифатининг стоматологик таркибий қисмларини яхшилаш имконияти ҳақида ишончли далиллар олинди.
Key words
Травматик стоматит, микробиоценоз, ёш бола, яллиғланиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, олдини олиш, даволаш.
Literature
1. Sharipova G. I. Paediatric Lazer Dentistry // International Journal of Culture and Modernity, Volume 12 (Jan 2022). -P. 33-379. 2. Sharopov S. G., & Kazakova N.N. Forecasting the width of the soft tissue in the dental implantation area// European Journal of Research Development and Sustainability. – 2021. №5(2). – P. 145-147. 3. Sharipova G. I. Light and laser radiation in medicine // European journal of modern medicine and practice Vol. 2 No. 1 (2022) EJMMP.-P. 31-36 4. Sharipova G. I. The effectiveness of the use of magnetic-infrared-laser therapy in traumatic injuries of oral tissues in preschool children//Academic leadership. Vol:21Issue 1 5. Sharipova G. I. Discussion of results of personal studies in the use ofmil therapy in the treatment of trauma to the oral mucosa// European Journal of Molecular medicineVolume 2, No.2, March 2022 6. Олимова Д.В. Синдром жжения во рту: обзор его диагностического и терапевтического подхода. // The best innovator in science – 2022. – С. 37-43 7. Olimova D.V. Differential diagnostic methods galvanosa and glossodinia in ambulatory conditions. // Galaxy international interdisciplinary research journal (GIIRJ). Vol. 10, Issue 1, Jan. (2022). – P. 524-526 8. Olimova D.V. A complex approach to glossalgia treatment based on the current data on the specificity of its etiopathogenesis. // “Bilig – ilmiy faoliyat” nashri http://bilig.academiascience.or - B. 141-146. 9. Olimova D. V. Use of modern methods in the treatment of glossalgia // Journal of Advanced Research and Stability - Special Issue | 2022. P – 197-200. 10. Kazakova N.N. The specifics of the diagnosis of chronic catarrhal gingivitis in patients with rheumatism// Turkish Journal of Physiotherapy and Rehabilitation, 32(3). Web of science. 2021. – P. 22969-22978.