Биология ва тиббиёт муаммолари 2024 №6 (157)


Subject of the article

СИГМАСИМОН ИЧАК БУРАЛИШИ ДАРАЖАСИНИНГ КЛИНИК ҲАМДА РЕНТГЕНОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ПРОГНОСТИК АҲАМИЯТИ (196-200)

Authors

Туляганов Даврон Бахтиярович, Абдулахатов Муроджон Хамидович, Хошимов Диёр Эгамқулович, Пўлатов Дилмурод Тўхтабаевич, Элмурадов Ғолибжон Қаршиевич

Institution

1 - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.; 2 - Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.

Abstract

Ушбу тадқиқотнинг мақсади сигмасимон ичак буралиши оғирлигини прогноз қилишда AXIS классификация тизимининг ишончлилигини баҳолашдан иборат эди. Тадқиқот 2014 йилдан 2024 йил ноябргача РШТЁИМ шифохонасида сигмасимон ичак буралиши ташхиси қўйилган 60 беморни қамраб олган ретроспектив тадқиқотдир. Беморлар қориннинг рентген суратларидаги "кофе дони" мезентериал ўқи асосида уч гуруҳга ажратилди:1-гуруҳ: мезентериал ўқ 0–90°;2-гуруҳ: 90–135°;3-гуруҳ: >135°.Беморларнинг маълумотлари таҳлил қилинди: ёш, жинс, тана массаси индекси (ТМИ), ASA балли, ичак некрози, жарроҳлик зарурати, 30 кунлик ўлим кўрсаткичи ва касалхонада ётиш давомийлиги. Натижалар:60 бемор орасидан 34 нафари 1-гуруҳга, 22 нафари 2-гуруҳга, ва 4 нафари 3-гуруҳга киритилди. Беморларнинг ўртача ёши 48,8 ±19,2 ёшни ташкил қилди. 37 нафар бемор эркак, 23 нафар бемор аёл. 39 нафар беморда турли хилдаги қўшимча касалликлари бор эди. 27 нафар беморга эндоскопик хамда сифонли хуқна билан деторсия қилинган, 11 нафар беморга эндоскопик аралашувсиз резекция ва Гартман операциясини ўтказилди. AXIS классификацияси ичак некрози ва жарроҳлик зарурати билан муҳим боғлиқликка эга бўлди. Хулоса: AXIS классификация тизими сигмасимон ичак буралиши оғирлигини эрта босқичларда баҳолашда прогноз қилиш учун ишлатиладиган омил сифатида тавсия этилади. Лекин, ушбу тизимни янада тасдиқлаш учун катта миқдорли популяция билан олиб бориладиган кейинги проспектив тадқиқотлар зарур.

Key words

Сигмасимон ичак буралиши, Долихосигма, Эндоскопик деторсия, AXIS классификацияси.

Literature

1. Ishibashi R, Niikura R, Obana N, Fukuda S, Tsuboi M, Aoki T, Yoshida S, Yamada A, Hirata Y, Koike K. Prediction of the Clinical Outcomes of Sigmoid Volvulus by Abdominal X-Ray: AXIS Classification System. Gastroenterol Res Pract. 2018 Nov 15;2018:8493235. doi: 10.1155/2018/8493235. PMID: 30581464; PMCID: PMC6276422. 2. Kujur S., Meher R.K., Bhoi K., Swain P.K. et al. Predicting the Clinical Outcomes of Sigmoid Volvulus by Axis Classification //European Journal of Cardiovascular Medicine. – 2023. – Т. 13. – №. 1. – P. 1105-1109. 3. Mohamed A.A. Reliability of AXIS classification system for prediction of sigmoid volvulus severity //Indian Journal of Surgery. – 2020. – Т. 82. – №. 3. – С. 310-313.