Биология ва тиббиёт муаммолари 2024 №4 (155)
Subject of the article
ИНСУЛЬТДАН КЕЙИНГИ НЕВРОПАТИК ОҒРИҚЛАРНИ ДАВОЛАШ ФОНИДА КЛИНИК, ВЕГЕТАТИВ, ПСИХОЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТНИ БАҲОЛАШ (185-190)
Authors
Охунжанова Мадина Зафаровна
Institution
Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.
Abstract
Тадқиқотнинг мақсади. баҳолаш, шунингдек ишемик инсультдан кейинги оғриқ синдромида комплекс тадбирлардан олдин ва кейин беморнинг нейропсихологик холатини клиник, функционал, ҳаракат бузилишлари ва ҳаёт сифатини (SF-36 сўровномаси асосида) бахолаш. Инсультдан кейинги оғриқ синдроми мавжуд беморларда касалликнинг тикланиш ва резидуал босқичларида ўрганиш. Материал ва усуллар: Геморрагик ва ишемик инсультдан кейинги оғриқлардан азият чекаётган стационар шароитда даволанаётган тикланиш ва резидуал босқичдаги 143 нафар бемор танлаб олинди. Инсультдан кейинги оғриқ синдроми кечиш хусусиятларини ўрганиш, реабилитацион- тикловчи тадбирларни ишлаб чиқиш. Тадқиқотдан кутилган мақсадга эришиш учун умумклиник- объектив, нейропсихологик, нейровизуал, нейрофизиологик текширув усулларидан фойдаланилади Натижалар: Инсультдан кейинги оғриқ синдроми кузатилган беморлар ҳаёт сифати тахлил қилинганда беморларда хавотир ва депрессияни аниқлаш мақсадида HADS сўровномаси субклиник ва яққол хавотир ва депрессия мавжудлигини кўрсатди. Оғриқ хусусиятини баҳолаш мақсадида ўтказилган DN-4 сўровнома натижаси барча беморларда нейропатик хусусиятли оғриқ мавжудлигини кўрсатди ва бу нейропатик оғриқларни даволаш лозимлигини кўрсатади.. Олинган натижалар барча субшкалалар бўйича ҳаёт сифати сезиларли пасайганлигини кўрсатади. Хулоса: Мак-Гигл сўровномаси бўйича оғриқлар комплекс даво фонида 41.67% га, ВАШ шкаласи бўйича оғриқнинг 1.31 баллга пасайганлиги, Бартел шкаласи бўйича ўзгаларга қарамлик 11.5% га камайганлиги, хавотир даражаси 19.5% га, депрессия даражаси 14.65% га камайганлиги аниқланди. DN-4 сўровномаси бўйича нейропатик оғриқлар 19.24% камайганлиги аниқланди. Беморларга кучли оғриқларда елка чигали бувикаин билан блокадаси, физиотерапевтик муолажа- ТМС, ЭНМГ-электрстимуляция, массаж, даволовчи физкультура, нейропсихологик реабилитация қўлланилиши оғриқ синдроми яққоллиги пасайишига, мучалар фаолияти яхшиланишига, кундалик ҳаётда ўзгаларга қарам бўлмаслик ошишига олиб келади.
Key words
Инсульт, ВАШ, Мак-Гигл, Бартел, Кердо индекси, ТМС.
Literature
1. Acpopoв A. A., Aминжoнoвa Ч. A. oцeнкa cocтoяния кoгнитивныx нapушeний у пaциeнтoв пepeнecшиx инcульт в пpaктикe ceмeйнoгo вpaчa // Central asian journal of medical and natural sciences. – 2021. – c. 397-401. 2. Aлeкcaндpoв C. Г. Функциoнaльнaя acиммeтpия и мeжпoлушapныe взaимoдeйcтвия гoлoвнoгo мoзгa: учeбнoe пocoбиe для cтудeнтoв//C. Г. Aлeкcaндpoв; ГБOУ BПO «ИГМУ» Mинздpaвa Poccии, Kaфeдpa нopмaльнoй физиoлoгии.- Иpкутcк: ИГMУ.2014.-C.62. 3. Блeклoв C.B., Яpчeнкoвa Л.Л., Koзлoвa M.B. и дp. Ocoбeннocти вeгeтaтивнoй peгуляции у бoльныx c paзличными фopмaми ишeмичecкoгo пopaжeния мoзгa // Вulletin of Мedical Internet Сonferences. 2014. –Т.4. № 2. -C. 96. 4. Метод внешней свето-звуковой стимуляции в реабилитации больных с ишемическим инсультом / Ю. Н. Быков, Е. Р. Н. Н. Бобряков Н РЛСМИРБИ. - 2007. - специальный выпуск. - С. 61. 5. Рахматова, С. Н., & Саломова, Н. К. (2021). Қайта Такрорланувчи Ишемик Ва Геморрагик Инсультли Беморларни Эрта Реабилитация Қилишни Оптималлаштириш. Журнал Неврологии И Нейрохирургических Исследований, 2(4). 6. Саломова, Н. Қ. (2023). Қайта ишемик инсультларнинг клиник потогенитик хусусиятларини аниқлаш. Innovations in Technology and Science Education, 2(8), 1255-1264. 7. Salomova, N. (2023). CURRENT STATE OF THE PROBLEM OF ACUTE DISORDERS OF CEREBRAL CIRCULATION. International Bulletin of Applied Science and Technology, 3(10), 350-354. 8. Salomova, N. K. (2022). Risk factors for recurrent stroke. Polish journal of science N, 52, 33-35. 9. Kakhorovna, S. N. (2022). Features of neurorehabilitation itself depending on the pathogenetic course of repeated strokes, localization of the stroke focus and the structure of neurological deficit. 10. Саломова, Н. К. (2021). Особенности течения и клинико-патогенетическая характеристика первичных и повторных инсультов. Central Asian Journal of Medical and Natural Science, 249-253.