Биология ва тиббиёт муаммолари 2024 №3 (154)


Subject of the article

ЙИРИК БЎҒИМЛАР СИНИБ-ЧИҚИШЛАРИ ҲАМДА БЎҒИМ ИЧИ СИНИШЛАРИ АСОРАТЛАРИНИНГ КЛИНИК ВА СУД-ТИББИЙ АҲАМИЯТИ (70-74)

Authors

Жўраев Илҳом Ғуломович, Индиаминов Сайит Индиаминович

Institution

1 - Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.; 2 - ЎзР ССВ Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.

Abstract

Тадқиқот мақсади- синиб-чиқишлар ва бўғим ичи синишлари билан даволанишда бўлган беморларда кузатиладиган яқин ва узоқ оқибатли асоратларни ва уларнинг реабилитация муддатини аниқлаш орқали шикаст оғирлик даражасини баҳолаш. Материаллар ва тадқиқот усуллари. Йирик бўғимлар синиб-чиқишлари ва бўғим ичи синишлари билан даволанишда бўлган беморларда кузатиладиган яқин ва узоқ оқибатли асоратларни ва уларнинг реабилитация муддатини аниқлаш орқали шикаст оғирлик даражасини баҳолаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалида стационар ва амбулатор шароитда даволанган 446 нафар беморлар диагностикаси ва даволаш натижалари ўрганилган. Натижалар. Қайд этилдики, энг кўп ҳолларда бўғим ичи синишлари бўғим юзаларининг бутинлиги бузилиши (66,7%), ундан кейин парчаланган бўғим ичи синишлари (28,8%) бўлди. Энг кам ҳолатда (4,5%) бўғим юзаларининг бутунлиги сақланган билан кузатилди. Синиб-чиқишларда кўп ҳолларда оёқ-қўлларни иммобилизация қилиш муддати 3-4 ҳафта ва 5-6 ҳафта, бошқа ҳолларда бу муддат 7-8 ҳафтани ёки ундан ҳам кўпни ташкил этди. Синиб-чиқиши бўлган 33 шахсларда жароҳатнинг узоқ муддатли даврида турли хил асоратлар қайд этилди. Хулосалар. Жароҳатларнинг узоқ муддатли даврида бўғим юзаларнинг бутунлиги сақланиб қолган ва бутунлиги бузилган бўғим ичи синишлари ҳамда парчаланган бўғим ичи синишлар бўлган буғимларда анкилоз, асептик некроз ва дегенератив-дистрофик жараёнлар шаклидаги асоратлар қайд этилди. Бундай шароитларда соғлиқнинг бузилиш давомийлиги 5-6 ойгача, умумий меҳнат қобилиятини турғун йўқотиш миқдори эса 35 дан 45% гачани ташкил этади.

Key words

йирик бўғимлар, синиб-чиқишлар, бўғим ичи синишлар, асоратлар, клиник ва суд-тиббий аҳамияти.

Literature

1. Антониади Ю.В. Организация специализированной хирургической помощи пациентам с около- и внутрисуставными переломами костей нижних конечностей. Гений Ортопедии том 24, № 2, 2018. С. 126-133 2. Волокитина Е.А. Повышение качества и система оказания специализированной помощи при внутрисуставных переломах костей нижних конечностей // Вестник Уральского государственного медицинского университета. – 2016. – № 4. – С. 22-24. – EDN YTKSHB. 3. Доклад о состоянии безопасности дорожного движения в Европейском регионе ВОЗ, 2019. ВОЗ. Европейском региональное бюро. 4. Помогаева Е.В. и др. Этапное лечение внутрисуставных переломов дистального отдела костей голени с применением модифицированного интрамедуллярного стержня (случай из практики). Гений Ортопедии, том 25, № 4, 2019, с.569-575 5. Gilev M.V. Khirurgicheskoe lechenie vnutrisustavnykh perelomov proksimal'nogo otdela bol'shebertsovoi kosti [Surgical treatment of intra-articular tibial plateau fractures]. Genij Ortopedii, 2014, no. 1, pp. 75-81. (In Russian) 6. Lomax A., et al // Complications and early results after operative fixation of 68 pilon fractures of the distal tibia // Scott. Med. J.  2015.  Vol. 60, No 2. P. 79-84. 7. Mortality Patterns in Patients with Multiple Trauma: A Systematic Review of Autopsy Studies / R. Pfeifer, M. Teuben, H. Andruszkow et al. // PLoS One. - 2016. - № 11(2) 8. Sitnik A.A., Beletsky A.V. Minimally invasive percutaneous plate fixation of tibia fractures: results in 80 patients // Clin. Orthop. Relat. Res. 2013.Vol. 471, No 9. P. 2783-2789.  9. Zalavras CG, Papasoulis E. Intra-articular fractures of the distal humerus-a review of the current practice. Int Orthop. 2018 Nov;42(11):2653-2662.