Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №6 (150)
Subject of the article
ЮЗ ВА БЎЙИН СОҲАЛАРИ ЧУҚУР КУЙИШ ЖАРОҲАТЛАРИНИ ДАВОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (181-188)
Authors
Некбоев Хасан Сайфуллоевич, Хакимов Эркин Абдихалилович, Хайитов Улугбек Хужамкулович, Бегнаева Мухиба Усмоновна, Хайитов Лазиз Милионерович, Абдухалилов Мирзиё Эркинович
Institution
1 – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.; 2 - Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.
Abstract
Юз ва бўйин соҳаларининг чуқур куйиш жароҳатларини даволаш муаммолари ҳозирги даврида ҳам замонавий комбустиологиянинг долзарб мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда. Куйиш жароҳатининг битиш жараёни узоқ муддатларга чўзилиши, шу билан бирга деформацияловчи контрактуралар, пигментатив ва эстетик ўзгаришлар ва бошқа оғир асоратлар кузатилиши 20-30% ни ташкил этмоқда. Мақсад. Юз ва бўйин соҳасининг чуқур куйиш жароҳатларини, жарроҳлик усулида даволашда жароҳат қопламаси (ЖҚ) афзаллигини ўрганиш. Материал ва усуллар. РШТЁИМ нинг Самарқанд филиали комбустиология бўлимида 2010-2022 йилларда юз ва бўйин соҳалари чуқур куйиш жароҳатлари билан даволанган 210 беморлар 2 гуруҳга ажратилиб, уларнинг даволаш натижалари ўрганилди. Асосий гуруҳдаги 108 (51,4%) беморларга юз ва бўйин соҳалари чуқур куйиш жароҳатларига “эрта некрэктомия ва “Парапран” ЖҚ қўлланилди. Назорат гуруҳдаги 102 (48,6%) беморларда анаънавий даволаш усуллари ўтказилди. Беморлар ёши 4 ойликдан 70 ёшгача бўлиб, ўртача 20±3,0 ёшни ташкил этди. Натижалар. Шундай қилиб, асосий гуруҳда даволанган беморларга “Парапран” жароҳат қопламаси қўлланганда 12-14-кунда юз ва бўйин соҳалари чуқур куйган жароҳатда грануляция пайдо бўлиши, жароҳатнинг қисқа муддатда тоза бўлишига эришилди. Бу эса эрта бажарилган жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва кутиладиган асоратларнинг эрта реаблитацияси қилишга имкон берди. Асосий гуруҳдаги беморларда шикастланишдан кейинги 14-17 - кунларда тери пластикаси амалиёти бажарилди. Ушбу гуруҳдаги беморларнинг даволаниш муддатлари 21,5±1,5 кунни, назорат гуруҳидаги беморлар эса 28,5±2,4 кунни ташкил қилди. Хулоса. Мазкур тадқиқот ва таҳлиллар натижалари шуни кўрсатиб турибдики, юз ва бўйин соҳаларининг чуқур куйишини даволашда “Парапран” жароҳат қопламасидан фойдаланиш юқори самарали бўлиб, ушбу даволаш усули жаррохлик тери пластикаси амалиётини эрта ўтказишга ва уни муддатларини қисқартиришга, шунингдек жароҳатни тозаланишини тезлаштирибгина қолмасдан, тери пластик амалиётидан сўнги асоратларни камайтиришга ижобий таъсир кўрсатди. Даволаниш кунлари сезиларли равишда 8-10 кунга қисқаргани асоратларнинг эрта реаблитацияси учун ҳам яққол аҳамият касб этди. Бирламчи оператив даводан кейинги асоратлар 62,7% дан 24,1% гача камайганлиги кузатилди. Шу билан бирга, жабрланганларни кунлик боғламларини алмаштиришда ва жароҳатларга ишлов беришдаги оғриқ ва салбий ҳиссиётларни камайтиришга, пигментатив бузилишларни олдини олишга ва эстетик ҳолатининг сақланиб қолишига сабаб бўлди, бу эса бу тоифадаги беморларда куйиш касаллигини даволаш амалиётида муҳим ўрин тутади.
Key words
Юз ва бўйин соҳасининг чуқур куйиши, жароҳат қопламаси, аутодермопластика.
Literature
1. Алексеев А.А., Бобровников А.Э., Малютина Н.Б., Филимонов К.А. Анализ и особенности работы ожоговых стационаров в России в 2022 году. // Всероссийской научно-практической конференции мир без ожогов «Ожоги: диагностика, лечение, реабилитация» Россия, Махачкала Дагестан 2023 г. 10-14 стр. 2. Брегадзе А.А., Клепикова Т.Н., Лебедь А.А., Фомина О.В., Буторин Д.В., Козка А.А. Применение хитопрана для лечения ран донорских мест. // Всероссийской научно-практической конференции мир без ожогов «Ожоги: диагностика, лечение, реабилитация» Россия, Махачкала Дагестан 2023 г. 20 стр. 3. Вагнер Д.О., Зиновьев Е.В., Кошелев Т.Е., Скородумов А.В. Подходы к хирургическому лечению тяжелообожженных на основании формирования моделей пациентов. // Всероссийской научно-практической конференции мир без ожогов «Ожоги: диагностика, лечение, реабилитация» Россия, Махачкала Дагестан 2023 г. 21-22 стр. 4. Романова Л.Л. Периоперационный период ранних некрэктомий с одномоментной аутодермопластикой у детей с глубокими ожогами. // Всероссийской научно-практической конференции мир без ожогов «Ожоги: диагностика, лечение, реабилитация» Россия, Махачкала Дагестан 2023 г. 48-49 стр. 5. Фаязов А.Д., Шукуров С.И., Рузимуратов Д.А., Камилов У.Р., Ахмедов А.И. Эффективность применение раневых покрытий при местном лечении ожоговых ран у тяжелообожженных. // Всероссийской научно-практической конференции мир без ожогов «Ожоги: диагностика, лечение, реабилитация» Россия, Махачкала Дагестан 2023 г. 63-65 стр. 6. Бобровников А.Э. Технологии местного кон-сервативного лечения обожжённых. Диссертация доктора медицинских наук. Москва. 2012:4-312. [Bobrovnikov A.E. Technologies of local conservative treatment of the burned. Dissertation of the Doctor of Medical Sciences. Moscow. 2012:4-312]. 7. Хаджибаев А.М., Фаязов А.Д. Принципы хи-рургического лечения тяжелообожженных. Методические рекомендации. Ташкент 2004:3-4. [Khadzhibaev A.M., Fayazov A.D. Printsipy khirurgicheskogo lecheniya tyazheloobozhzhennykh. Metodicheskie rekomendatsil. Tashkent 2004:3-4]. 8. Евтеев А.А., Тюрников Ю.И., Шерстнёв Р.А., Астафьев И.В. К вопросу об оценке эффективности аутодермопластики. Мир без ожогов. Москва, Россия. 2011:159-160. [Evteev A.A., Tyurnikov Yu.I., Sherstnev R.A., Astafyev I.V. On the issue of evaluating the effectiveness of autodermoplasty. A world without burns. Moscow, Russia. 2011:159-160. 9. Крутиков М.Г. Лечение ожоговых ран во влажной среде. Российский научно-практический журнал. Скорая медицинская помощь. 2006; 3(7):115-116. [Krutikov M.G. Treatment of burn wounds in a humid environment. Russian Scientific and Practical journal. Emergency medical care. 2006;3(7):115-116] 10. Крылов К.М., Юрова Ю.В. Раневые покрытия в комбустиологи: эволюция, перспективы. Мир без ожогов Комбустиология. 2011; 46-47. [Krylov K.M., Yurova Yu.V. Wound coverings in kombustiology: evolution, prospects. A world without burns Combustiology. 2011; 46-47].