Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №5 (148)
Subject of the article
ЯХШИ СИФАТЛИ МЕХАНИК САРИҚЛИКНИ ХИРУРГИК ДАВОЛАШДА ДИФФЕРЕНЦИАЛ ЁНДАШУВ (26-30)
Authors
Бабажанов Ахмаджон Султанбаевич, Саидов Шухрат Абдунасимович, Саидмуродов Камол Ботирович
Institution
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.
Abstract
Ўт-тош касаллигининг асорати сифатида юзага келган механик сариқлик билан даволанган 144 нафар беморларнинг даволаш натижалари кўрсатилган. Механик сариқликнинг омилли таҳлили шуни кўрсатдики, ўлим ҳолатларининг асосий сабаби бу жигар холангиоген абсцесси ва билиар сепсис ҳисобланади. Ўлим ҳолатлари (14,8%) ва йирингли-септик асоратлар (44,4%) асосан ўткир йирингли холангитни ўткир деструктив холецистит ва перитонит билан биргаликда кечиши натижасида амалга оширилган шошилинч жарроҳлик амалиётидан кейин кузатилган. Механик сариқликни оғирлик даражаларини инобатга олган холда дастлаб ўт йўлларида декомпрессив аралашувларни қўллаш холестаз ва йирингли захарланиш ҳолатларини тўхтaтиш хамда радикал операцияларнинг натижаларини яхшилаш имконини беради. Бунда ўткир йирингли холангит билан касалланган 81,8% оғир ахволдаги, 61,6% ўрта оғирликдаги ва 24,1% енгил даражадаги беморларга диапевтик ва эндоскопик трансдуоденал аралашувларни бажаришга эхтиёж бўлди.
Key words
Ўт тош касаллиги, механик сариқлик, хирургик тактика.
Literature
1. Назиров Ф.Г., Акилов Х.А., Акбаров М.М. Тактика лечения больных с механической желтухой, осложненной холангитом и печеночной недостаточностью // Анналы хирургической гепатологии. – 2011. №2. С. – 117-118. 2. Хаджибаев А.М. Малоинвазивные вмешательства при остром холецистите, осложнённом механической желтухой у больных пожилого и старческого возраста // Вестник хирургии. – 2017. – N 3. – С. 66-68. 3. Costi R. Diagnosis and management of choledocholithiasis in the golden age of imaging, endoscopy and laparoscopy // World J Gastroenterol. – 2014. – N 20(37). – P. 13382-13401. 4. Hungness E. Management of common bile duct stones / E. Hungness, N. Soper // J Gastrointest Surg. – 2016. – N 10. – P. 612–619.