ПБиМ 2023 №1 (142)
Subject of the article
МЕЛЛОРИ - ВЕЙСС СИНДРОМИНИ КАМ ИНВАЗИВ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ (143-145)
Authors
Якубов Ф.Р., Сапаев Д.Ш., Эрниязов Э.А., Маткурбонов Н.О., Якубов Р.Ф.
Institution
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали
Abstract
Тадқиқотнинг мақсади: Меллори-Вейсс синдромини шошилинч шифохоналарда эндоскопик усулдан фойдаланган ҳолда даволашнинг самарадорлигини ўрганиш. Тадқиқотнинг материали и усуллари. Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида 2011-2021 йилларда қизилўнгач ошқозон ўтиш соҳасидан қон кетиш билан даволанган 101 та бемор тахлил қилинди. Натижалар. Биринчи гуруҳ беморлар 2006-2010 йилларда даволанган, ностабил гемодинамикадаги оғир даражадаги қон йўқотиш белгилари бўлган консерватив чоралар наф бермаган 9 нафар бемор анъанавий усул билан шошилинч операция қилиниб гастротомия ва йиртилган соҳани тикиш амалиёти бажарилган. 2011 йилдан бошлаб деярли барча беморларга ҳаттоки фаол қон кетиш белгилари бўлмаган тақдирда ҳам эндоскопия муолажаси бажарила бошлаган. 11% (n=7) беморларда рецидив қон кетиши кузатилиб, қайта эндоскопик гемостазнинг комбинирланган усулидан фойдаланилди. Хулоса. Меллори-Вейсс синдромида эндоскопик усулдаги гемостазда турғун қон кетишни тўхтатишга эришиш мумкин. Агарда рецидив кузатилса, эндоскопик гемостазнинг комбинирланган усулини қўллаш яхши натижа берди.
Key words
Меллори-Вейсс синдроми; ошқозон – ичак тизимидан қон кетиш; кам инвазив усуллар; хирургик даво.
Literature
1. Розиков Ю.Ш., Алексанян А.А., Гоголашвили Д. Г. Яра этиолгиясига эга бўлган гастродуоденал қон кетишларда эндоскопик гемостазни комбинирланган усулини қўллаш. Тезис. Тўп. «Амбулатор хирургиянинг муаммолари». Мат. Поликлиника хирургларининг IV конференцияси. М. 2003: 45-48. 2. Лопатников А.В. Ошқозон ичак тизимини юқори қаватидан қон кетганда фаол эндоскопик тактика. Тезис. тўп. Москва хирургларининг биринчи конгресси «Шошилинч ва ихтисослашган хирургик ёрдам». М. 2005: 22. 3. Панцырев Ю.М., Федеров Е.Д., Тимофеев М.Е., Миҳалев А.И. Меллори-Вейсс синдромида қон кетганда эндоскопик даволаш. Хирургия 2003: 10: 12-16. 4. Вербицкий В.Г., Кузьмич А.А., Курыгин А.А., Стойко Ю.М., Багненко С.Ф. Ошқозон ичакдан қон кетишни консерватив даволаш. «Шошилинч хирургик гастроэнтерология». Врачлар учун қўлланма. Ред. СПб:Питер. 2001: 94-108. 5. Загидов М.З., Загидова А.М., Велиева Ц.К. Меллори-Вейсс синдромида даволаш тактикаси. Тезис. тўп. Москва хирургларининг биринчи конгресси «Шошилинч ва ихтисослашган хирургик ёрдам». М. 2005: 14.