Gepato-gastroeterologik tadqiqotlar jurnali 2021, №2 MAXSUS SON 2-TOM


Subject of the article

НОДИР ХОТИРА СОҲИБИ (98-100)

Authors

Асадов Д.А., Табибова М.В., Исмоилов И.

Institution

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Abstract

Инсон буюк олим бўлиб туғилмайди, у ҳаёти ва фаолияти жараёнида шаклланади, етилади. Аслини олганда, ҳар бир киши туғилганидан буюк истеъдод эгаси бўлиб етишиш имкониятларига эга бўлиши мумкин, аммо уларнинг барчаси ҳам буюк мақсадга эришиш учун лозим бўлган ўта кучли характерга эга бўлавермайди ва натижада буюк инсон даражасига етаолмайди. Буюклик даражасигача кўтарилган инсонларнинг аксарияти кучли феноменал хотирали кишилар ҳисобланади. Феноменал хотира – ёлғон, уйдирма ёки афсона эмас, балки ҳақиқатда мавжуд воқелик, қобилият, маҳорат бўлиб, туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. Феноменал хотирали инсонлар фавқулодда кучли имкониятлари билан башарият ривожига улкан ҳисса қўшганлар ва қўшмоқдалар.

Key words

Феноменал хотирали инсонлар фавқулодда кучли имкониятлари билан башарият ривожига улкан ҳисса қўшганлар ва қўшмоқдалар.

Literature

Абу Убайд Ал-Жузжоний Шайхнинг хонасига кирганида, кўрдики, барча қоғозлар Устознинг майда ҳуснихати билан ёзиб тўлдирилган. «Бутун бир китоб бўлди», - деди устоз хижолат тортгандай. «Меҳмон чопарни тўхтатиб турмаслик, Шероздаги олимларни кутдириб қўймаслик учун, барча саволларга бирваракайига жавоблар ёзақолдим». Абу Убайд Ал-Жузжоний чопарга Шерозлик олимларнинг саволларига устоз Ҳусайн ибн Сино ёзган жавобларни топширганида, у маҳлиё бўлиб қолди. Шерозга қайтганида у узоқ вақт бу ҳайрон қоларли ҳодисани қайта-қайта айтиб юрган.