Gepato-gastroeterologik tadqiqotlar jurnali 2021, №2 MAXSUS SON 2-TOM
Subject of the article
МАҲМУД ҲАКИМНИНГ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ДАВОЛАШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ИШЛАТГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ (92-97)
Authors
Асадов Д.А., Назиров М.Н.
Institution
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Abstract
Тадқиқотнинг мақсади. Маҳмуд Ҳакимнинг (1850-1930) “Даволаш усуллари”, “Даволаш қонунлари” ва “Маҳмуднинг тиббий тажрибалари” асарларини ўрганиб юқумли касалликларни даволаш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш учун ишлатган дори-дармонлари ҳақидаги маълумотларни кенг илмий жамоатчиликка таништириш. Материаллар. Маҳмуд Ҳакимнинг XX асрнинг биринчи ярмида яратган “Даволаш усуллари”, “Даволаш қонунлари” ва “Маҳмуднинг тиббий тажрибалари” асарлари. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тарихий ва тиббий тавсиф, қиёсий тарихий таҳлил, тиббий-этнографик ва тилшунослик услубларидан комплекс фойдаланилди. Натижалар. Муаллиф асарларида Гален, Диоскорид, Ар-Розий, Ибн Сино каби буюк шифокорларга тегишли асрлар синовидан ўтган 800 дан ортиқ ноёб дориларнинг рецептлари билан бирга, ўзи ихтиро этган 14 дан ортиқ дорилар ҳақида ҳам маълумотлар берган. Хулоса. Маҳмуд Ҳаким асарларида 100 дан ортиқ инсон соғлиғини мухофаза қилувчи, сурункали касалликларни даволовчи, сустлашиб қолган аъзоларнинг фаолиятини яхшиловчи, соғломликни таъминловчи табиий дори-дармон воситалари ёритилган. Уларнинг таркибий қисмларининг кўпларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидан топилиши диққатга сазовордир. Рецептлар оддий ва тушунарли тилда ёзилган бўлиб, Маҳмуд Ҳаким тавсиялари асосида, бу дориларни мутахасислар томонидан осон тайёрлаш имконини беради.
Key words
Маҳмуд Ҳаким Яйфоний, тиббиёт тарихи, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликлар, халқ табобати.
Literature
1. “Маҳмуд Ҳаким Яйфоний Хўқандий XX аср Шарқ табобатининг шифокор-олими” Асадов Д. А. Назиров М.Н. Ўзбекистон тиббиёти” журнали. 2012. № 5 Б. 96-99. 2. Тариқ ул-Илож. Қўқон шаҳридаги Ғ.Ғулом номидаги вилоят адабиёт музейи хазинасида 150-рақам остида сақланади. 1 ж: Б. 21. 2ж: Б. 53, 58, 78. Б. 96-97, Б. 134. Б. 253-254. 3. Қонун ул-илож, Маҳмуд Ҳаким Яйфоний томонидан 1929 йилда ёзилган. Қўқон адабиёт музейи хазинасида 48-рақам остида сақланмоқда. 4. “Тиб қонунларидан 1000 кейин ёзилган Даволаш қонунлари”. Ўзбекистон тиббиёт журнали. – 2014. № 3 б. 94–97. 5. История Коканда (с момента присоединения Средней Азии к России до настояящего времени) Тошкент. 1984 “ФАН” С 31-32. 6. Турдиалиев А. Филология фанлари номзоди. Кундалик дафтар. Б. 64. 7. Мамажонов Ҳафизхон Маҳдум(1927 йилда туғилган)нинг ҳотиралари. Қўқонлик машҳур шайҳ Ҳаким Халифанинг набираси, табиб. Врач М.Н. Назиров томонидан 2003 йил 13-мартда ёзиб олинган. 8. “Тиб қонунларидан 1000 кейин ёзилган Даволаш қонунлари”. Ўзбекистон тиббиёт журнали. – 2014. № 3 б. 94–97. 9. “Мужарработи Маҳмудий”, Маҳмуд Ҳаким Яйфоний, қўлёзма. Қўқон адабиёт музейи хазинасидаги 70-рақамли қўлёзма таркибида сақланмоқда. Б 1, Б 15, Б 18, Б 19, Б 23, Б. 28. 10. “Ўзбек тилида ёзилган мужарработ” Ўзбекистон тиббиёт журнали. – 2013. № 2 б. 142-144. 11. “Тариқ ул-илож туркий тилда ёзилган энг мукаммал тиббий асар” Ўзбекистон тиббиёт журнали. – 2013. № 1 б. 137-139. 12. “Сурьат пирликни дофиъ қилувчи (кексайишни узоқлаштирувчи) маъжун”. Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси . 1 (26)2013 й. Ҳива шаҳри, Марказ-1. Б. 43-44.