Gepato-gastroeterologik tadqiqotlar jurnali 2021, №2 MAXSUS SON 1-TOM
Subject of the article
ПСИХОАКТИВ МОДДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ БЕМОРЛАРДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИ АНИҚЛАШДА СТРЕСС ҲОЛАТИ (138-140)
Authors
Очилов У. У., Тураев Б. Т.
Institution
Самарқанд давлат тиббиёт институти
Abstract
Тадқиқот мақсади. Психоактив моддаларни истеъмол қилувчи беморларда ОИВ инфекциясини аниқлашда стресс даражасини баҳолашдир. Тадқиқот материали ва услублари. Тадқиқот объектини Самарқанд вилоят наркологик диспансерида рўйхатдан ўтган 28 ёшдан 54 ёшгача бўлган (ўртача 35 ёш) 86 нафар беморлар ташкил этди. Тажриба феноменологик тузилишини ўлчаш PSM - 25 психологик стресс даражасини аниқлаш тести ёрдамида амалга оширилди. Тадқиқот натижалари. Психоактив моддалардан фойдаланган ҳолда асосий гуруҳдаги беморлар орасида стресс ҳолатини аниқлаш жараёнида ОИВ инфекцияси аниқланганда стресс кўрсаткичлари юқори даражада стрессга эга эканлиги аниқланди (ўртача 173 ± 13,8). Ўртача стресс даражаси (129 ± 10,3), айниқса, ёлғиз беморлар ва ўрта маълумотли беморлар орасида қайд этилган. Олий маълумотли беморлар қониқарли мослашиш ҳолатини кўрсатдилар. Психологик мослашиш ҳолати, стрессли вазиятда ўзини тутиш ва ҳиссий тажрибаларни назорат қилиш ҳолати билан ажралиб турадиган беморларда паст стресс индекси (90 ± 7.2) кузатилди. Хулоса. Психоактив моддаларни қабул қилувчи беморларда ОИВ инфекциясини аниқлаш ва ташхислашда стресс хавфи юқори бўлишини ҳисобга олиш керак. Тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш ва кейинги психокоррекция тадбирларини режалаштириш учун стресс бузилишларининг оғирлигини, психологик мослашувнинг шахсий хусусиятларини, шунингдек демографик кўрсаткичларни ҳисобга олиш керак.
Key words
психоактив модда, ОИВ инфекцияси, стресс ҳолати
Literature
Бодров В. А. Психологический стресс: развитие и преодоление. - М.: ПЕР-СЭ, 2006. 2. Водопьянова Н.Е. Психодиагностика стресса: Практикум. СПб., 2010 3. Попов Ю.В., Вид В.Д. Клиническая психиатрия. — СПб., 1996. — 421 с. 4. American Psychiatric Association. Diagnostic and Statistical Manual of Mental Disorders. 4th ed, Text Revision. - Washington, DC: American Psychiatric Association. - 2000. -Р. 463—472. 5. De la Fuente L. et al. Lessons from the history of the human immunodeficiency virus/acquired immunodeficiency syndrome epidemic among Spanish drug injectors //Clinical Infectious Diseases. – 2003. – Т. 37. – №. Supplement 5. – С. S410-S415. 6. Grassly N. C. et al. Modelling emerging HIV epidemics: the role of injecting drug use and sexual transmission in the Russian Federation, China and India // International Journal of Drug Policy. – 2003. – Т. 14. – №. 1. – С. 25-43. 7. Hobfoll S. E., Lilly R. S. Resource conservation as a strategy for community psychology // Journal of Community Psychology. 1993. № 21. P. 128–148.