Gepato-gastroeterologik tadqiqotlar jurnali 2021, №2 MAXSUS SON 1-TOM


Subject of the article

БОЛАЛАРДА САЛМОНЕЛЛЕЗ КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛГАН ШАКЛИ КЛИНИКО ЛАБОРАТОР КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ (90-92)

Authors

Мирзажонова Д. Б., Бахриева З.Д.

Institution

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлари илмий –амалий тиббиёт маркази

Abstract

Салмонеллёз билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари ёш болалар орасида қайд этилган. Салмонеллёз касаллигида юқумли жараённинг ривожланиши кўп жиҳатдан қўзғатувчининг дозаси ва иммунологик ҳимоя ҳолатига боғлиқ. Ўзбекистон республикасида салмонелла қўзғатувчилари асосан S.Enteritidis ва S.Typhimurium учрайди. Адабиётларда салмонеллеёз касаллиги тарқалган шакли келиб чиқишида сальмонеллалар роли тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Бироқ салмонеллез касаллиги тарқалган шакли клиник белгилари тўғрисидаги маълумотлар кам учрайди. Амалиётдан бир ҳолатда салмонеллез касаллиги тарқалган шакли клинико лаборатор кечиш хусусиятлариyb ўрганиш асосида бир беморнинг касаллик тарихи ретроспектив ва перспектив ўрганилди. Тадқиқот муҳокамаси. Амалиётда учраган бир бемор клиник ҳолати бўйича таҳлил ўтказилди. Бемордаги клиник белгилар ва лаборатор кўрсаткичлар батафсил ёритиб берилди. Ушбу беморда ташхис кеч қўйилиши натижасида салмонеллез касаллигининг тарқалган шакли ривожланди. Касалликнинг асоратлари ривожлангандан сўнг ихтисослаштирилган шифохонага ўтказилган. Амбулатор ва стационар этапда касалликка ўз вақтида ташхис қўйилиши касаллик оқибатига салбий таъсир кўрсатмайди. Салмонеллез касаллиги тарқалган шакллари турли хил клиник белгилар билан кузатилганлиги боис, бирламчи бўғимда касаллик диагностикасида бироз қийинчилик кузатилади. Бу ҳолат касаллик эрта ташхисотида муаммо туғдиради. Шу боис, бирламчи бўғимда умумий амалиет шифокорларига салмонеллез касаллиги тарқалган шакллари клиникасини ёритиб ўтиш лозим.

Key words

Калит сўзлар: Салмонеллез, тарқалган шакли,флегмона, лаборатор таҳлиллар.

Literature

1. Воротынцева Н.В., МазанковаЛ.Н.// Острые кишечные инфекции у детей.-М.,2001.-с.9-18. 2. ВоронцоваН.Н.Клиникасальмонеллеза с летальным исходом у детей раннего возраста//Педиатрия. -1987. -№7.-с.25-26. 3. Голубев А.О., МилютинаЛ.Н.Современныеданныеобособенностяхиммунногоответапри сальмонеллезах//Инфекционные болезни.-2010.-т.8.-№2.-с.62-67. 4. Горегляд“Генерализованная сальмонеллезная инфекция ”Здоровье детей Беларуси:сборник материалов 7 съезда педиатров.–Минск.–1999.–с.49-51. 5. Кудин А.П.,ЛагирГ.М.//Инфекционныедиареиудетей.–Минск.-2007.-79с. 6. ChiuC.H.Su,ChuC.etal.IsolationofSalmonellaentericserotypecholeraesuisresistanttoceftriaxoneandciprofloxacin//Lancet.-2004.-363.-1285-86.