Gepato-gastroeterologik tadqiqotlar jurnali 2021, №2 MAXSUS SON 1-TOM
Subject of the article
АМАЛИЁТДАН БИР ҲОЛАТ СOVID-19 КАСАЛЛИГИ ҲАМРОҲ КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ (47-49)
Authors
Джумаева Н.С., Ярмухамедова Н.А
Institution
Самаркандский государственный медицинский институт
Abstract
Янги коронавирус инфекциясининг патогенезини таҳлил қилишда унинг кечиши ва натижаларига гемореологик бузилишларнинг сезиларли таъсирини кўрсатади. Маълумки, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари, турли ҳамроҳ юқумли касалликларCOVID-19 касаллигининг оғир кечишига ва асоратлар келиб чиқишига олиб келади. Шу боис, ҳар бир ҳолатда, ҳар бир беморларга белгиланган даволаш дастурининг турли таркибий қисмларининг ўзаро таъсирини ўрганиш керак. Тадқиқот мақсади:Амалиётдан бир ҳолатда COVID-19 касаллиги билан касалланган беморда ҳамроҳ касалликлар фонида гемокоагуляция тизими фаолиятинибаҳолашдан иборат. Тадқиқот материаллари ва усуллари.Амалиётдан бир ҳолатда COVID-19 касаллиги билан касалланган беморда ҳамроҳ касалликлар фонида гемокоагуляция тизими фаолиятини ўрганиш асосида бир беморнинг касаллик тарихи ретроспектив ва перспектив ўрганилди. Тадқиқот муҳокамаси.Амалиётда учраган бир бемор клиник ҳолати бўйича таҳлил ўтказилди. Бемордаги клиник белгилар ва лаборатор кўрсаткичлар батафсил ёритиб берилди. Ушбу беморда амбулатор ва стационар этапда кеч даво чоралари бошланганига қарамай тажрибали шифокор томонидан ўз вақтида буюрилган даво чоралари ёрдамида беморда касалликнинг зўрайиши тўхтатилиб COVID-19ни касаллигини асоратларсиз даволашга эришилди. Хулоса.Соматик касалликлари мавжуд беморларда даво схемасига орал антикоагулянтларни қўшиш SARS-CoV-2 касаллиги оғир кечиш хавфини камайтиради ва нохуш оқибатларининг олдини олади. COVID-19 касаллиги патогенезида қон ивиш тизимининг турли қисмлари зарарланишини эътиборга олган ҳолда бундай беморларда антикоагулянт терапияни адекват ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Key words
COVID-19, антикоагулянтлар,амбулатор даво, лаборатор таҳлиллар.
Literature
1. 1.Paranjpe I., Fuster V., Lala A., Russak A.J., Glicksberg B.S., Levin M.A., et al. Association of treatment dose anticoagulation with in-hospital survival among hospitalized patients with COVID-19. J. Am. Coll. Cardiol. 2020; 76(1): 122–9. https://doi.org/10.1016/j. jacc.2020.05.001. 2. Lillicrap D. Disseminated intravascular coagulation in patients with 2019-nCoV pneumonia. J. Thromb. Haemost. 2020; 18(4): 786–7. https://doi.org/10.1111/jth.14781. 3. Tang N., Bai H., Chen X., Gong J., Li D., Sun Z. Anticoagulant treatment is associated with decreased mortality in severe coronavirus disease 2019 patients with coagulopathy. J. Thromb. Haemost. 2020; 18(5): 1094–9. https://doi.org/10.1111/jth.14817. 4. Wu J., Liu J., Zhao X., Liu C., Wang W., Wang D., et al. Clinical characteristics of imported cases of COVID-19 in Jiangsu Province: A multicenter descriptive study. Clin. Infect. Dis. 2020; 71(15): 706–12. https://doi.org/10.1093/cid/ciaa199. 5. Steffel J., Verhamme P., Potpara T.S., Albaladejo P., Antz M., Desteghe L., et al. The 2018 European Heart Rhythm Association Practical Guide on the use of non-vitamin K antagonist oral anticoagulants in patients with atrial fibrillation. Eur. Heart J. 2018; 6. 39(16): 1330–93. https://doi.org/10.1093/eurheartj/ehy136