Doktor axborotnomasi 2022, №1 (102)


Subject of the article

ТУХУМДОНЛАРНИНГ ВАҚТИДАН ОЛДИНГИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҚАЙД ЭТИЛГАН АЁЛЛАРНИНГ КЛИНИК ТАВСИФИ (6-9)

Authors

Л. Р. Агабабян, З. А. Насирова, М. Я. Алиева

Institution

Самарқанд давлат тиббиѐт университети, Самарқанд, Ўзбекистон

Abstract

Тухумдонларнинг вақтидан олдинги етишмовчилиги (ТВЕ) ҳанузгача этиологияси номаълум бўлган касаллигича қолмоқда; эрта ташҳисот ва даволаш масалалари очиқ қолмоқда. ТВЕ 40 ѐшгача ривожланувчи менопаузанинг типик симптомлари билан боғланган бўлади. Тадқиқотда 22 ѐшдан 40 ѐшгача бўлган, соматик патология қайд этилмаган 70 нафар аѐл иштирок этди. Уларнинг асосий шикояти – 12 ой мобайнида номунтазам ҳайз кўринишида кузатилган ҳайз циклининг бузилиши бўлган. Ўз ичига гормонал текширув ва кичик чаноқ аъзоларининг УТТини мужассам этган клиник-лаборатор текширувлар мажмуаси ўтказилди.

Key words

тухумдонларнинг вақтидан олдинги етишмовчилиги, ўринбосар гормонал терапия, климакс, бепуштлик.

Literature

1. Агабабян Л. Р., Насирова З. А., Алиева М. Я. Erta menopauza va tomirlar endoteliysi funksiyasining buzilishi (adabiyotlar sharxi) //Журнал Репродуктивного Здоровья и Уро-Нефрологических Исследований. – 2021. – Т. 2. – №.1. 2. Л. Р. Агабабян, З. А. Насирова, М. Я. Алиева Тухумдонларнинг вақтидан олдинги етишмовчилиги мавжуд беморларда томирларнинг эндотелийси функциясининг бузилиши // Доктор ахборотномаси, №1 (98), 2021. Б. 115-120. DOI:10.38095/2181-466X-2021981-115-120 3. Радзинский В. Е., Ордиянц И. М., Побединская О. С. Современные технологии в лечении больных с син-дромом истощения яичников //Акушерство и гинекология: Новости. Мнения. Обучения. – 2015. – №. 3 (9). 4. Хомидова Ш. М. Уровень антимюллерова гормона у женщин с преждевременным истощением яичников //Достижения науки и образования. – 2020. – №. 3 (57). 5. He Y. et al. The therapeutic potential of bone marrow mesenchymal stem cells in premature ovarian failure //Stem cell research & therapy. – 2018. – Т. 9. – №. 1. – С. 1-7. 6. Sheikhansari G. et al. Current approaches for the treatment of premature ovarian failure with stem cell therapy //Biomedicine & Pharmacotherapy. – 2018. – Т. 102. – С. 254-262.