Stomatologiya va kraniofasial tadqiqotlar jurnali №1 2022.pdf
Maqola mavzusi
БОЛАЛАРДА ТИШ ҚАТТИҚ ТЎҚИМАСИ ФЛЮОРОЗИ ТЎҒРИСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР (Адабиётлар шарҳи) (57-61)
Mualliflar
Ахмедов Алибек Баҳодирович, Камалова Феруза Рахматиллаевна.
Muassasa
Бухоро давлат тиббиёт институти
Annotatsiya
Флюороз - бу фторид билан заҳарланиш натижасида келиб чиқадиган ва фторид миқдори кўп бўлган ичимлик сувини истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган эндемик касаллик. Флюорознинг дастлабки белгиларидан бири тишларнинг шикастланишидир. Сувдаги фториднинг 6 мг/л дан ортиқ консентрацияси шаклланган тишларда ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Мамлакатлар ва қитъалар бўйича флюорознинг тарқалиши фоизи - Африка мамлакатларида 46% - 84%, Шимолий Америкада - 22% - 78%, Жанубий Америкада - 53% - 89%, Австралияда - 17% - 32%, Европада - 15% дан 100% гача эканлиги аниқланган. Мавжуд адабиётларда флюороз патологияси ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, шуни хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги кунга қадар тиш флюорозининг пайдо бўлишининг сабаблари ва механизмлари бўйича ягона қоидалар ишлаб чиқилмаган. Бу муаммонинг долзарблигини ва қўшимча тадқиқотларга эҳтиёж борлигини таыозо этади.
Kalit so'zlar
флюороз, тарқалганлиги, этиология, патогенез, тиш қаттиқ тўқимаси
Adabiyotlar
1. Алимский А.В. Показатели пораженности кариесом и флюорозом зубов школьников, родившихся и постоянно проживающих в разных по уровню содержания фтора в питьевой воде регионах Азербайджана / А.В. Алимский, Р. К. Алиева // Стоматология. – 2000. – №2. – С. 40-42. 2. Анохина А.С. Функционально-метаболические нарушения и компенсаторные механизмы при хронической интоксикации: эксперим. исслед. : дис. … канд. мед.наук / А.С. Анохина. – Новосибирск, 2006. – 138 с.