Биология ва тиббиёт муаммолари 2024 №6 (157)
Maqola mavzusi
2-TУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОЛАРДА ВИТАМИН В12 ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ ТАЪСИРИ (215-218)
Mualliflar
Хайдарова Феруза Алимовна, Кенджаева Камила Шамухтаровна
Muassasa
Академик Е.X.Tуракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиет мар-кази, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.
Annotatsiya
Диабетик полинейропатия (ДПН) – қандли диабет (ҚД)нинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири бўлиб, у субклиник ёки периферик нерв тизими шикастланишининг клиник белгилари билан кечади. Бу патологик ҳолатни даволаш қондаги глюкоза даражасини меъёрлаштириш, периферик нервлар функциясини яхшилаш, оғриқ синдромини камайтириш ва ҚДнинг кечиккан асоратларини олдини олишга қаратилган. Сўнгги йилларда турли генез полинейропатияларида В12 витамини (цианокобаламин) танқислиги муаммосига қизиқиш ортаяпти, чунки бу витамин нерв тизими фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Тадқиқотнинг мақсади. Метформин қабул қилган ҚД 2тур беморларда диабетик полинейропатия (ДПНП) мавжудлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш. Тадкикот материаллари ва усуллари. Биз ҚД 2тур бўлган, камида 6 ой давомида қанд пасайтирувчи восита сифатида метформин қабул қилган 67 нафар бемор иштирокида бир марталик тадқиқот ўтказдик. Натижалар ва муҳокама. Беморларнинг ўртача ёши 56,0±10,3 ёш, диабет давомийлиги эса 7,1±6,6 йилни (6 ойдан 33 йилгача) ташкил этди. Гликирланган гемоглобиннинг ўртача даражаси 10,2±2,6% бўлиб, бу беморлар HbA1c нинг мақсадли кўрсаткичларига эриша олмаганини кўрсатади. Метформин қабул қилган беморлар гуруҳида ўртача витамин В12 даражаси 89,29±16,56 пг/мл ни ташкил этган, метформин қабул қилмаган беморлар гуруҳида эса 306,99±40,87 пг/мл (р<0,0001). Метформин қабул қилган беморлар гуруҳида ўртача витамин В12 даражаси паст бўлишига қарамасдан, диабетик полинейропатия клиник белгилари ривожланиши учун витамин В12 даражасининг аҳамияти аниқланмади. Диабетик полинейропатия алоҳида аломатлари ва метформин қабул қилиш ўртасидаги боғлиқликни тушунтириш учун янада батафсил тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади.
Kalit so'zlar
В12 витамини, 2-тур қандли диабет, полинейропатия, метформин.
Adabiyotlar
1. Alharbi TJ, Tourkmani AM, Abdelhay O, Alkhashan HI, Al-Asmari AK, Bin Rsheed AM, Abuhaimed SN, Mo-hammed N, AlRasheed AN, AlHarbi NG. The association of metformin use with vitamin B12 deficiency and periph-eral neuropathy in Saudi individuals with type 2 diabetes mellitus. //PLOS ONE. 2018: e0204420. 2. Baig F, Khan S, Rizwan A. Frequency of Vitamin B12 Deficiency in Type 2 Diabetic Patients Taking Metformin. //Cureus. March 07, 2022; 14(3): e22924. 3. Gupta K, Jain A, Rohatgi A. An observational study of vitamin B12 levels and peripheral neuropathy profile in patients of diabetes mellitus on metformin therapy. //Diabetes and Metabolic Syndrome. 2018: 51–58. 4. Khawaja N, Abu-Shennar J, Saleh M, Dahbour SS, Khader YS, Ajlouni KM. The prevalence and risk factors of peripheral neuropathy among patients with type 2 diabetes mellitus; the case of Jordan. //Diabetology & Metabolic Syndrome. 2018. 8. 5. Ko SH, Ko SH, Ahn YB, et al.: Association of vitamin B12 deficiency and metformin use in patients with type 2 diabetes. //J Korean Med Sci. 2014; 29: 965-72. 6. Mauricio Alvarez M. et al. Vitamin B12 deficiency and diabetic neuropathy in patients taking metformin: a cross-sectional study //Endocr Connect. 2019 Oct; 8(10): 1324–1329. 7. Owhin SO, Adaja TM, Fasipe OJ, Akhideno PE, Kalejaiye OO, Kehinde MO. Prevalence of vitamin B12 deficiency among metformin-treated type 2 diabetic pa-tients in a tertiary institution, South-South Nigeria. //SAGE Open Medicine 2019. 2050312119853433. 8. Raizada N, Jyotsna VP, Sreenivas V, Tandon N: Serum vitamin B12 levels in type 2 diabetes patients on metfor-min compared to those never on metformin: a cross-sectional study. //Indian J Endocrinol Metab. 2017; 21: 424-8. 9. Yang W, Cai X, Wu H, Ji L. Associations between metformin use and vitamin B12 levels, anemia, and neu-ropathy in patients with diabetes: a meta-analysis. //Journal of Diabetes. 2019. 11 729–743. 10. Zalaket J, Wehbe T, Abou Jaoude E. Vitamin B12 defi-ciency in diabetic subjects taking metformin: a cross sec-tional study in a Lebanese cohort. //Journal of Nutrition & Intermediary Metabolism. 2018: 9–13.