Биология ва тиббиёт муаммолари 2024 №5 (156)
Maqola mavzusi
ТУХУМДОН ЎСМАЛАРИ МИКРОМУҲИТИНИ ИММУНОГИСТОХИМИЯ ОРҚАЛИ АНАЛИЗ ҚИЛИШ (196-198)
Mualliflar
Эсанкулова Бустоной Собировна, Улмасов Фирдавс Гайратович
Muassasa
Самарқанд давлат тиббиëт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.
Annotatsiya
Ёмон сифатли тухумдон ўсмалари ичида эпителиал тури 90% ни ташкил қилса, 85% ҳолларда сероз карциномалар ташкил қилади. Айнан тухумдон ўсмалари юқори молекуляр ва генетик даражада гетерогенлик хусусияти туфайли уларни даволашда керакли аниқ даво топиш қийин, чунки улар химотерапевтик дориларга нисбатан қаршиликка эга. 2020-2024 йиллар оралиғида РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали ҳамда CellDigit онкогенетика ва патоморфология лабораторияларида 74 нафар тухумдон сероз раки билан касалланган беморларда моноклонал антитаначалар қўллаш орқали CD3, CD4, CD8, CD11b, CD14 ва CD16 иммуногистохимия қилинди. Беморлар ўртача ёши 53±12 ёшни ташкил қилди. Контрол гуруҳга 70 нафар яхши сифатли ўсма билан касалланган беморлар гуруҳи танлаб олинди. Натижаларга кўра тухумдон ракининг барча босқичларида айнан CD11b+, CD14+ макрофаглари ўсманинг микромуҳитида аниқланди. Ундан кейинги ўринларда CD3+ лимфоцитлари, CD8+ ва CD4+, CD16+ ҳужайралари эса кам миқдорларда аниқланди. Ўсма дифференция даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда касаллик босқичи ошган сари (CD11b+, CD14+) макрофаглар ва (CD3+, CD16+) лимфоцитлар сони камайиши аниқланди. CD4+ ва CD8+ ҳужайралари ҳам касаллик босқичи ошган сари камайди ва бу кўрсаткич айнан ўсманинг кам дифференциялашган ўсмаларида яққол намоён бўлди.
Kalit so'zlar
тухумдон сероз раки, юқори дифференциялашган, кам дифференциялашган, моноклонал антитаначалар, CD3, CD4, CD8, CD11b, CD14, CD16.
Adabiyotlar
1. https://www.worldlifeexpectancy.com/ru/uzbekistan-ovary-cancer 2. Давыдова И.Ю. и др. (2012). "Сероз хужайрали ўсмалар: клиник кечиши, морфологияси, даволаши". Гинекология журнали, 3-4, 165-168 бетлар. 3. Солопова А.Е. ва бқ. (2016). "Эпителиал тухумдон саратони: патогенези ва диагностика имкониятлари". Акушерлик, Гинекология ва Репродукция журнали, 10 (1), 75-83 бетлар. 4. Солопова А.Е. ва бқ. (2016). "Эпителиал тухумдон саратони. Клиник маъруза". Акушерлик, Гинекология ва Репродукция журнали, 10 (3), 53-65 бетлар. 5. Ҳаликова Л.В. (2014). "Тухумдон саратонига иммун тизимининг реакциясини миқдорий гистологик ўрганиш ва унинг прогнози аҳамияти". Креатив жарроҳлик ва онкология журнали, 4, 49-52 бетлар. 6. Златник Е.Ю. ва бошқалар. "Овариал саратонли беморларда ўсмага қарши иммунитетни шаклланти-ришда иммунологик хотира роли". РГМУ хабарнома-си, 5, 63-73 бетлар.