Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №6 (150)


Maqola mavzusi

ЧЕКУВЧИ БЕМОРЛАРДА КЕЧАДИГАН ЯССИ ЛЕЙКОПЛАКИЯНИНГ ОҒИЗ БЎШЛИҒИ АЪЗО ВА ТЎҚИМАЛАРИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ ВА КЛИНИК БАҲОЛАШ (143-145)

Mualliflar

Казакова Нозима Нодировна, Каршиева Диловар Рустамовна

Muassasa

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.

Annotatsiya

Долзарблиги. Республикамиз бўйлаб статистик маълумотлар ўрганилганда эркакларнинг тўртдан уч қисмигача чекади. Аёллар одатда эркакларга қараганда камроқ чекишади, уларнинг улуши тахминан мамлакатимизда 3 % ни ташкил қилади. Ҳозирги бутун дунё бўйлаб ривожланган мамлакатларда чекувчилар сони камайган бўлса, Россия ва МДҲ мамлакатларида чекувчилар, жумладан, ёшлар ва ўсмирлар сони кўпаймоқда. Чекувчи аҳоли орасида касалланиш, узоқ муддатли ногиронлик ва умумий ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ошган. Тадқиқотнинг мақсади: Тамаки чекувчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатини ва уларда учрайдиган ясси лейкоплакиянинг клиникасини ҳар томонлама клиник-лаборатор ўрганиш ва уларда даво-профилактик чора-ларини такомиллаштириш. Материаллар ва тадқиқот усуллари. Тадқиқот даврида Республика ихтисослашти-рилган наркология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида даволанаётган 160 нафар лейкоплакия билан касалланган беморлар текширилди. Натижалар ва таҳлиллар. Тадқиқотнинг мақсади ва ишда белгиланган вазифаларга мувофиқ тадқиқот ишида иштирок этаётган барча беморларда комплекс текширув олиб борилди, анамнезнинг тўпланиши, оғиз бўшлиғи ва пародонт тўқималарининг клиник-рентгенологик ҳолатини, шунингдек оғиз суюқлиги, қон зардоби, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидан суртманинг сифат ва миқдор таркибини ўрганишни ўз ичига олди. Хулоса. Лейкоплакия билан касалланган беморларда оғиз бўшлиғи аъзолари ва тўқималарига ясси лейкоплакиянинг таъсири, чекувчиларда кариеснинг интенсивлиги ва тарқалиши, оғиз гигиенаси даражаси, пародонт тўқималарнинг ҳолати соғлом инсонларга қараганда бир неча баробар юқори эканлигини кўрсатади.

Kalit so'zlar

ясси лейкоплакия, стоматология, пародонт.

Adabiyotlar

1. Данилевский Н.Ф., и др. Заболевания слизистой оболочки полости рта. - М.: Издательство ОАО "Стоматология” 2. Almas K., Maroof F., Mcallister C, Freeman R. Smoking behaviour and knowledge in high school students in Riyadh and Belfast. II Odontostomat. Trop. - 2002. - Vol. 25. - № 98. - P. 40 - 44. 3. Casiglia J., Woo S.B. A comprehensive review of oral cancer. II Gen. Dent. -2001. - Vol. 49. - № 1. - P. 72 - 82. 4. Faddy M.J., et al. Ante-dependence modeling in a longitudinal study of periodontal disease: The effect of age, gender, and smok¬ing status. II J. Periodontol. - 2000. - Vol. 71. - № 3. - P. 454 - 459. 5. Karshiyeva D.R.,The Importance of Water Quality and Quantity in Strengthening the Health and Living Conditions of the Population // Central asian journal of medical and natural sciences. Voleme: 02 Issue: 05I Oct 28 2021 Page 399-402 6. Karshiyeva D.R.,The Role Of Human Healthy And Safe Lifestyle In The Period Of Global Pandemic-Covid 19 // The American Journal of Applied Sciences.Voleme: 02 Issue: 11-15I November 28, 2020 ISSN: 2689-0992. Page 78-81 7. Karshiyeva D.R. The effect of tobacco smoking on the organs and tissues of the oral cavity / / World Bulletin of Public Health (WBPH) Volume-19, February 2023 ISSN: 2749-3644 8. Karshiyeva D.R. Changes in the Oral Cavity, the State of Periodontal Tissues in Smokers/ / Eurasian Medical Research Periodical. ISSN: 2795-7624 Volume 18 | March 2023 9. Karshiyeva D.R. Specific aspects of oral fluid composition of smokers // Tibbiyot akademiyasi. 2023-IYUN 10. Karshiyeva D.R. Research methods used to investigate changes in the oral cavity in smokers // Тиббиётда янги кун 5 (55) 2023 ISSN 2181-712X. EISSN 2181-2187 11. Karshiyeva D.R. Effects of smoking on the human body // Academic international conference on multi-disciplinary studies and education .Hosted from Pittsburgh, USA 12. Karshiyeva D.R. Results of a Clinical Study on the Dental Status of Tobacco Smokers, Clinical and Dental Examination Results// American Journal of Medicine and Medical Sciences 2023, 13(6): 801-805. 13. Karshiyeva D.R. The chemical structure of tobacco and the complex of components that make up tobacco smoke and their effect on the human body // ‘‘Янги Ўзбекистон: Инновация, фан ва таълим’’ Июнь 2023 18-қисм. Тошкент