Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №6 (150)


Maqola mavzusi

БУХОРО ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА СИЙДИК ТОШ КАСАЛЛИГИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШДА “АНЕФРО” БИОЛОГИК АКТИВ ҚЎШИМЧАСИНИ ҚЎЛАГАНДА ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ХУЛОСАСИ (25-28)

Mualliflar

Азимов Сардорбек Илхомович

Muassasa

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.

Annotatsiya

Долзарблиги. Сийдик тош касаллиги урологик касалликлар орасида кенг таркалган касалликлардан ҳисобланади. Муамонинг долзарблиги шундаки йилдан йилга айниқса ривожланаётган давлатларга шулар қаторига Ўзбекистонда ҳам касалликнинг учраш даражаси ва уни даволашга юзага келадиган муамолар ошиб бормоқда. Бу кўрсатгичларни ошишини қуйидаги сабаблар билан боғланса тўғри бўлар эди яъни инсонларнинг яшаш умр давомийлигининг ошиши, ҳаёт тарзининг ўзгариши, инсонларнинг овқатлаши ва ичиладиган сувнинг кимёвий таркибининг ўзгариши шу билан биргаликда климит ўзгаришлари шунга олиб келади. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоят ҳудудида сийдик тош касаллиги билан касалланган беморларни даволашда АНЕФРО биологик актив қўшимчасини қўлаганда олинган натижаларни баҳолаш. Материаллар ва тадқиқот усуллари. Тадқиқот давомида Бухоро давлат тиббиёт институти Урология кафедраси ва Кармен плюс касалхонсига 26-июньдан 14-июльгача сийдик тош касаллиги билан мурожаат қилган Бухоро вилоятининг турли туманларидан 31 та беморлар текширилган. Натижалар ва таҳлиллар. Тадқиқотнинг мақсади ва ишда белгиланган вазифаларга мувофиқ тадқиқот ишида иштирок этаётган барча беморларда комплекс текширув олиб борилди ва таҳлил қилинди. Беморларнинг исм фамилияси,туғилган йили, жинси, келган вақти, текширилган сана, умумий сийдик тахлилидаги лекоцитлар сони, сийдикдаги pH миқдори, инструментал текшириш, даволаш режаси тартибда ва дори воситаларини қабул килгандан кейинги инсттрументал, умумий сийдик таҳлилидаги лекоцитлар сони ва сийдикдаги pH миқдори кўрсаткичларига қараб баҳоланди. Хулоса. Беморларни шикоятларини камайганлиги сийдикдаги лейкоцитлар миқдориниг сезиларли даражада камайиши, беморларни сийдикдаги pH кўрсатгичини ошиши, беморлардаги тошларнинг ўлчамлари кичрайиши ва микролитлар ва майда ўлчамдаги тошларнинг таббий сийдик йўллари орқали чиқиб кетиши анефро биологик актив қўшимчасини сийдик тош касаллиги ва сийдик йўллари инфекцияси билан касалланган беморларда қўллаш ижобий натижаларни берган.

Kalit so'zlar

сийдик тош касаллиги, уролитиаз, анефро , неролитиаз, литотрипсия.

Adabiyotlar

1. Сафаров С.С., Хамдамов Б.З. Ўткир панкреатитнинг йирингли-септик асоратларида дифференциаллашган иммунотерапия. “Камолот” нашриёти. Бухоро – 2022 й. 115 б. 2. Davlatov S.S., Khamdamov B.Z., Teshaev Sh.J. Neuropathic form of diabetic foot syndrome: etiology, pathogenesis, classifications and treatment (literature review). Journal of Natural Remedies Vol. 22, No. 1(2), (2021) P.-117-123. 3. Khamdamov B.Z. Indicators of immunocitocine status in purulent-necrotic lesions of the lover extremities in patients with diabetes mellitus. American Journal of Medicine and Medical Sciences, 2020 10 (7): 473-478 4. Хамдамов Б.З. Комплексное лечение синдрома диабетической стопы с критической ишемией нижних конечностей. Журнал биомедицины и практики. Ташкент 2020, Специальный выпуск. 5 часть. –С.801-814. 5. Хамдамов Б.З. Метод лазерной фотодинамической терапии в лечении раневой инфекции при синдроме диабетической стопы. Биология ва тиббиёт муаммолари №1 (116) 2020. – С.142-148 6. Хамдамов Б.З., и др. Экспериментальная разработка методов лечения раневой инфекции. Биология ва тиббиёт муаммолари. Самарканд, 2020. -№1 (116). –С.194-199. 7. Хамдамов Б.З. Способ коррекции критической ишемии нижних конечностей при лечении гнойно-некротических осложнений синдрома диабетической стопы. Журнал биомедицины и практики. Ташкент 2020, Специальный выпуск 2. 8 часть. – С.968-977. 8. Хамдамов Б.З., Тешаев Ш.Ж., И.Б.Хамдамов. Усовершенствованный способ ампутации на уровне голени при тяжёлых формах синдрома диабетической стопы. Оперативная хирургия и клиническая анатомия (Пироговский научный журнал).-2020.-Т.4.-№2.-С.37-40. 9. Хамдамов Б.З. Морфологические изменения при применении фотодинамической терапии в лечении раневой инфекции в эксперименте. Журнал Морфология. Санкт-Петербург. 2020. Том 157 (2-3). –С. 223-224. 10. Azimov S.I. The Effectiveness of the Universal Urological Questionnaire in the Screening of Urological Pathology in Patients with Tuberculosis // International Engineering journal for research and development (IEJRD) Vol.5, Special Issue 9 (2020) №:-2349-072 pp.1-3. 11. Azimov S.I., Khamdamov B.Z. Immune dysfunctions and their prevention during the use o / European journal of modern medicine and practice. Vol.2 No.5 (2022).- P.54-58. 12. Azimov S. I., Rashidov Z. R. The Role of the Universal Urological Questionnaire // American Journal of Medicine and Medical Sciences, 2020 10(10), pp. 769-772