Stomatologiya va kraniofasial tadqiqotlar jurnali №2 2022.pdf


Maqola mavzusi

ҚУЛОҚ ШОВҚИНИ БОР БЕМОРЛАРНИНГ КОНСЕРВАТИВ ДАВОСИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ (17-19)

Mualliflar

Насретдинова Махзуна Тахсиновна, Абдиев Элбек Муродкосимович

Muassasa

Самарқанд давлат тиббиёт университети

Annotatsiya

Ички қулоқнинг зарарланиши ҳам ўткир, ҳам сурункали касалликлар: юқумли касалликлар, заҳарланишлар, стресс, жароҳатлар, юрак- қон томир касалликлари ва кўпгина бошқа ҳолатлар оқибати бўлиши мумкин. Мазкур тадқиқотнинг мақсади бўлиб, “аудиотон” аппаратида СНОни даволашда қўлланиладиган янги комплексли усулнинг самарасини ўрганишдан иборат бўлди. Электр стимуляцияси эшитиш анализаторининг периферик тузилмаларига, мия гемодинамикасининг қон оқимига ва цереброспинал суюқликка биологик фаол моддалар, эндоген опиоидли пептидларни ажратиш билан боғлиқ бўлган ҳолатига ва алмашув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Даволашнинг мазкур усули бизнинг кузатувимиз остида 6 ой мобайнида бўлган сурункали сенсоневрал оғирқулоқликдан азият чекувчи 40 нафар кишида қўлланилди. Даволаш курси ўтказилгандан кейин 24 нафар беморнинг қулоғида шовқин йўқолди, 12 нафар беморда шовқин жадаллиги камайди, шовқин табиати ўзгарди, 5 нафар беморда эшитиш ўткирлигининг 10 Дб га яхшиланиши ва нутқнинг тушунарлилиги қайд этилди. Олинган маълумотлар “аудиотон” аппаратида комплексли даволаш усулини НСОда қўллаш самараси ва мақсадга мувофиқлиги ҳамда уни қулоқ шовқинини мустақил даволаш усули сифатида тавсия этиш ҳақида далолат беради.

Kalit so'zlar

Сенсоневрал оғирқулоқлик, аудитон, магнитотерапия

Adabiyotlar

1. Карташова К. И. Применение динамической коррекции активности симпатической нервной системы у больных с сенсоневральной тугоухостью //Биомедицинская радиоэлектроника. – 2010. – №. 10. – С. 11-15. 2. Кунельская Н. Л. и др. Субъективный ушной шум: современные тенденции и перспективы //Вестник оториноларингологии. – 2019. – Т. 84. – №. 6. – С. 54-60. 3. Насретдинова М. Т., Карабаев Х. Э. Совершенствование методов диагностики у пациентов с головокружением //Оториноларингология Во-сточная Европа. – 2017. – Т. 7. – №. 2. – С. 194-198. 4. Насретдинова М. Т. Изменения стабилометрических показателей у пациентов с системным головокружением//Оториноларингология. Восточная Европа. – 2019. – Т. 9.– №. 2. – С. 135-139. 5. Насретдинова М. Т., Карабаев Х. Э. Головокружение в лор-практике //инновационные технологии в медицине детского возраста северо-кавказского федерального округа. –2017. – С. 216-219.