Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №5 (148)
Maqola mavzusi
БОЛАЛАРДА ТУШУВЧИ ЧАМБАР ИЧАК ТУҒМА СТЕНОЗИ (289-292)
Mualliflar
Хайитов Улуғбек Хужакулович, Бегнаева Мухиба Усмоновна
Muassasa
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.
Annotatsiya
Долзарблиги. Йўғон ичак жумладан тушувчи чамбар ичак туғма стенози болаларда меъда- ичак тракти нўқсонли ривожланишлари ичида кам учраши билан характерланади.Бу касаллик диагностикаси ва дифференциал диагностикаси болалар хирургияси амалиётида мураккаблигини билан ажралиб туради. Тадқиқот мақсади. Болаларда йўғон ичак туғма стенози диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Тадқиқот объекти бўлиб 2018 йилдан 2023 йилгача йўғон ичак туғма стенози билан даволанган беморлар хизмат қилди. Тадқиқот натижалари. Тушувчи чамбар ичак туғма стенози ташхиси қўйилгандан сўнг беморга умумий аҳволини ҳисобга олган ҳолда колостома шакллантириш операцияси бажарилди ва кейинчалик лапаротомия тушувчи чамбар ичак стенози резекцияси ва учма-уч анастомоз шакллантириш операцияси ўтказилди. Катамнезда ўтказилган текширишларда анастомоз ҳолати ва бемор умумий аҳволи қониқарли эканлиги қайд этилди. Хулосалар. Йўғон ичак туғма стенозига ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш етарилича эътибор ва синчковликни талаб қилади. Чақалоқлик давридан бошланган касалликка хос бўлган белгилар қорин доимо дам бўлиши, қорин ҳажмини катта бўлиши, ахлат қилишдаги муаммолар, қусиш, ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиш каби ҳолатларда албатта болалар хирурги кўриги ва йўғон ичак нуқсонли ривожланишларини инкор этиш масаласи биринчи ўринга чиқиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Kalit so'zlar
йўғон ичак туғма стенози, ирригография, колоноскопия, стенозни бартараф қилиш.
Adabiyotlar
1. Бельмер С. В. Функциональные расстройства органов пищеварения у детей: методическое пособие для врачей. С. В. Бельмер, А. И. Хавкин, Д. В. Печкуров. «Ремдер» 2016; 120 2. Морозов Д.А., Пименова Е.С., Попова М.В., Окулов Е.А., Рыжов Е.А., Россаус П.А., Морозова О.Л., Самоделкин Ф.Ю. Постнекротический субтотальный стеноз толстой кишки //Российский вестник 2013, том III, №2 25-30 стр. 3. Хавкин А. И., Файзуллина Р. А., Бельмер С. В. и др. Диагностика и тактика ведения детей с функциональными запорами (Рекомендации общества детских гастроэнтерологов). Вопр. практич. педиатр. 2014; 5: 62–76 4. Benninga M. A., Voskuijl W. P., Taminiau J. A. J. M. Childhood con-stipation: is there new light in the tunnel? J Pediatr Gastroenterol Nutr 2004;39:448–64. 5. Marston A., Pheils M. T., Thomas M. L., Morson B. C. lschemic colitis // Gut. 1966. № 7. Р. 1–15. 6. Mugie S. M., Benninga M. A., Di Lorenzo C. Epidemiology of constipation in children and adults: a systematic review. Best Pract Res Clin Gastroenterol. 2011; 25:3–18. 7. Speca S., Giusti I., Rieder F., Latella G. Cellular and molecular mechanisms of intestinal fi brosis // World J. Gastroenterol. 2012. Vol. 18, № 28. Р. 3635–3661. 11. Tabbers M. M., Boluyt N., Berger M. Y., Benninga M. A. Constipation in children. BMJ Clin Evid 2010;4: 303. 8. Tabbers M. M., Boluyt N., Berger M. Y., Benninga M. A. Clinical practice: diagnosis and treatment of functional constipation. Eur J Pediatr 2011;170: 955–63. 9. Renfrew D. L., Smith W. L., Pringle K. C. Per anal balloon dilatation of a post-necrotizing enterocolitis stricture of the sigmoid colon // Pediatr. Radiol. 1986. Vol. 16, № 4. Р. 320–321. 10. Rothenberg SS. Laparoscopic segmental intestinal resection. Semin Pediatr Surg. 2002;11:211-216. 11. Van der Plas R. N., Benninga M. A., Taminiau J. A., Buller H. A. Treatment of defaecation problems in children: the role of education, demystification and toilet training. Eur J Pediatr 1997;156: 689–92.