ПБиМ 2023 №4 (146)


Maqola mavzusi

ҚЎЛ КАФТИ ВА БАРМОҚЛАРИНИНГ ЧУҚУР КУЙГАН ЖАРОҲАТЛАРИНИ ДАВОЛАШДА “НАМ ҲАВОЛИ МУҲИТ”НИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ (155-160)

Mualliflar

Хакимов Эркин Абдухалилович1,2, Хайитов Улуғбек Хужакулович1, Умедов Хушвақт Алишерович1,2, Бегнаева Мухиба Усмоновна2

Muassasa

1 - Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.; 2 – Республика шошилинч тез ёрдам илмий Маркази Самарқанд филиали, Ўзбекистон Республи-каси, Самарқанд ш.

Annotatsiya

Долзарблиги. Қўл кафти ва бармоқларининг чуқур куйиш жароҳатларини даволаш ҳозирги кунда ҳам замонавий комбустиологиянинг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Куйиш жароҳатининг битиш жараёни узоқ вақтларга чўзилиши, шу билан бирга қўл кафти ва бармоқларининг деформацияловчи контрактураларни пайдо бўлиши 25-50% ни ташкил этмоқда. Тадқиқот мақсади. Қўл кафти ва бармоқлариниг чуқур куйиш жароҳатини даволашда ва тери аутодермопластикаси амалиётининг эрта ўтказишда нам ҳаволи муҳитнинг самарадорлигини баҳолаш. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Кузатувимизда бўлган беморлар умумий сони 125 нафарни ташкил қилди. Ушбу беморларнинг барчасида чуқур куйиш жароҳатлари аниқланган. Беморларнинг ёши 7 ойликдан 73 ёшгача бўлган беморлардан иборат бўлди. Шулардан 3 ёшгача бўлганлар сони 76 нафарни, 3 ёшдан - 14 ёшгача бўлганлар 14 нафар беморни, 14 ёшдан катта бўлганлар 35 беморни ташкил қилди. Тадқиқот натижалари. Таҳлиллар натижасидан маълум бўлдики, назорат гуруҳидаги даволанган беморларда қўлланилган анъанавий даволаш усулига қараганда асосий гуруҳдаги “намли ҳаво муҳити” билан дермазин малҳами қўлланилиб даволанганлар куйиш жароҳатида микроорганизимларнинг яшаши ва кўпайиш учун ноқулай шароит бўлганлиги сабабли регенирация жараёни жадаллашганлигини кўрсатди. Хулосалар. Келтирилган тадқиқот ва таҳлиллар натижалари шуни кўрсатдики, қўл кафт бармоқ соҳаларининг чуқур куйишини даволашда “намли ҳаво муҳитини” қўллаш ва дермазин малҳамидан фойдаланиш юқори самарали бўлиб, ушбу даволаш усули жаррохлик тери пластикаси амалиёти эрта ўтказишга ва уни муддатларни қисқартиришга, жароҳатни тозаланишини тезлаштирибгина қолмасдан, тери пластик амалиётидан сўнги асоратларни камайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Kalit so'zlar

: қўл кафти ва бармоқларининг чуқур куйиши, нам ҳаволи муҳит, аутодермопластика.

Adabiyotlar

Али-Заде С.Г., Василенко А.С. «Раннее хирур-гическое лечение ограниченных глубоких ожо-гов конечностей» Актуальные проблемы тер-мической травмы: матер. межд. конф. – СПб, 2002. – С.238. 2. Белоцкий С., Брейтман Р. “Раны и повязки”. Современная концепция и практика (40 лет применения плёночных повязок) // Израиль, 2000.–С.280. 5. Бобровников А.Э. Технологии местного кон-сервативного лечения обожжённых /диссер. д-ра мед. наук. – М., 2012. – С.312. 3. Войновский Е.А., Колтович А.П. Комбини-рованные термомеханические повреждения //Д–м., 2006.– С.100. 4. Евтеев А.А. Неудачи аутодермопластики. // М., 2011. – С.159. 5. Крутиков М.Г. Лечение ожоговых ран во влажной среде // Российский научно-практический журнал «Скорая медицинская помощь». – 2006. – №3, – том 7. – С.115-116. 6. Крылов К.М., Крылов П.К. Современные возможности местного лечения ожогов. Амбу-латорная хирургия. - 2010. – №1. – С.30-35. 7. Крылов К.М. Раневые покрытия в комбу-стиологи: эволюция, перспективы / К.М. Кры-лов, Ю.В. Юрова, П.К. Крылов // Комбустиоло-гия. – 2011. – № 46-47. 8. Шакиров Б.М., Ахмедов Ю.М., Тагаев К.Р., Карабаев Х.К., Хакимов Э.А. «Лечение глубо-ких ожогов стопы во влажной среде /Вестник экстренной медицины. – 2013.-№4. – С.33-36. 9. Atiyeh B.S., Ioannovich J., Al-Amm C.A., El-Musa K.A. Management of Acute and Chronic Open Wounds: The Importance of Moist Envi-ronment in Optimal Wound Healing // Current Pharmaceutical Biotechnology, Volume 3, Num-ber 3, September 2002. – р.179-195. 10. Bernard F.X., Barrault C., Juchaux F. et al. Stimulation of the proliferation of human dermal fibroblasts in vitro by a lipidocolloid dressing. J. Wound Care. 2005. Vol.14. – P.215-220. 11. Eaglstein W. H. Moist Wound Healing with Occlusive Dressings: A Clinical Focus // Dermato-logic Surgery, 2001, V. 27, Issue 2, р.175-182. 12. Shakirov B.M. Sandal Burns and their Treat-ment in Children. J Burn Care Rehabilitation 2004; 25:501-505.