ПБиМ 2023 №3 (144)
Maqola mavzusi
БОЛАЛАРДА БИЛАК СУЯГИ БОШЧАСИНИНГ ЭСКИРГАН ЧИҚИШЛАРИНИ ЖАРРОХЛИК ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ (229-232)
Mualliflar
Эранов Шерзод Нуралиевич1, Мамадалиев Аббос Бахтиёрович2
Muassasa
1 – Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.; 2 – Андижон давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Андижон ш.
Annotatsiya
Тадқиқот мақсади болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш. Материаллар ва тадқиқот усуллари. 2019-2022 йиллар давомида билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари билан касалланган 83 нафар беморни даволаш натижалари таҳлил қилинган. Текширувдан ўтган беморларнинг 51 нафари ўғил болалар бўлиб, улар фоизда 61,4% ва мос равишда 32 нафар қиз болалар 38,6% ташкил этди. Беморларнинг ёши 1 ёшдан 18 ёшгача (ўртача ёши 8,1 йил). Беморларда клиник ва рентгенологик текшириш усуллари ўтказилган. Натижалар. Беморларни узоқ муддатли даволаш натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, 1-гуруҳ беморларида 31 (75,6%) беморда аъло ва яхши натижалар, 7 беморда (17,1%) қониқарли, 3 беморда қониқарсиз натижалар (7,3%). Беморларнинг 2-гуруҳида 39 беморда (92,9%) аъло ва яхши натижалар, 3 беморда қониқарли (7,1%), қониқарсиз натижалар кузатилмаган. Хулоса. Фиброз ўзгарган бўғим капсуласидан билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида жарроҳлик даволаш учун узуксимон бойламни тиклаш (пластика) учун лоскут ҳосил қилиш имконини беради ва ўз навбатида, билак бошчасини жойида туғирланган ҳолатда ушлаб туради. Беморларни узоқ муддатли даволаш натижаларини таҳлил қилиш жарроҳлик даволаш натижаларининг 75,6% дан 92,9% гача яхшиланганлигини кўрсатади.
Kalit so'zlar
билак суяги бошчасининг чиқиши, узуксимон бойлам.
Adabiyotlar
. Ходжанов И.Ю., Солдатов Ю.П., Байимбетов Г.Дж., Эдилов У.А. Наш опыт лечения застарелых вывихов головки лучевой кости у детей // Ж. Гений Ортопедии, том 27, № 1, 2021 г. С. 17-23. 2. Хужаназаров И.Э., Ходжанов И.Ю. Основные тенденции при лечении посттравматических деформаций локтевого сустава у детей (обзор литературы) / Журнал клинической и экспериментальной ортопедии им. Г.А. Илизарова № 1, 2015 г. C. 75-83. 3. Эранов Ш.Н., Пардаев С.Н., Жураев И.Г., Шопулатов И.Б., Холхужаев Ф.И. К вопросу хирургического лечения застарелого вывиха головки лучевой кости у детей // Вопросы науки и образования. 2019. №26 (75). 58-69. 4. Rizaev J. A., Khaidarov N. K., Abdullaev S. Y. Current approach to the diagnosis and treatment of glossalgia (literature review) // World Bulletin of Public Health. – 2021. – Т. 4. – С. 96-98. 5. Rizaev J. A., Maeda H., Khramova N. V. Plastic surgery for the defects in maxillofacial region after surgical resection of benign tumors //Annals of Cancer Research and Therapy. – 2019. – Т. 27. – №. 1. – С. 22-23. 6. Rizaev J. A. et al. The need of patients with systemic vasculitis and coronavirus infection in the treatment of periodontal diseases //Applied Information Aspects of Medicine (Prikladnye informacionnye aspekty mediciny). – 2022. – Т. 25. – №. 4. – С. 40-45.