ПБиМ 2023 №2 (143)


Maqola mavzusi

ТУРЛИ ХИЛДАГИ МЕХАНИК ТРАВМАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ КАФТ ОЛДИ СУЯКЛАРИ СИНИШИНИНГ СУД ТИББИЙ ЖИҲАТЛАРИ (65-69)

Mualliflar

Индиаминов С.И., Шопулатов И.Б.

Muassasa

Ўз РССВ Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети

Annotatsiya

Тадқиқот мақсади - турли тафсилотлар билан боғлиқ механик травмалар оқибатидаги кафт олди суяклари синишлари механизмини асослаш ва суд тиббий жихатдан оғирлик даражасини аниқлаш. Тадқиқот материаллари. Кафт олди суяклари синиши билан амбулатор шароитда даволанган 17 ёшдан 48 ёшгача бўлган 24 нафар беморлар текшируви ва даволаш натижалари таҳлил қилинди. Беморларнинг 20 нафарини эркак (83,3%)лар ва 4 нафарини аёллар (16,7%) ташкил этди. Тадқиқот натижалари. Кафт олди тузилмаларида кўпинча қайиқсимон суякнинг синишлари (79,1%) кузатилди, қолган суякларнинг синишлари 20,9% ҳолларда қайд этилди. Қайиқсимон суякда А2 типидаги синишлар (танасининг тугалланмаган синиши) энг кўп кузатилган ва В2 типидаги (танасининг тўлиқ синиши) ва В4 - типи (қайиқсимон суякнинг синиши қўл панжасининг перилунар чиқиши) билан нисбатан кам бўлди. Бошқа суякларда - яримойсимон ва илмоқсимон суяклар таналарининг синиши, нўхатсимон суякнинг асоратсиз синиши ва учқиррали суякнинг қирраси синиши қайд этилди. Жароҳатдан сўнг бир неча ҳафта ва ой ўтгач тиббий ёрдамга мурожаат қилган 6 нафар беморларда жарроҳлик муолажаси қўлланилди, улардан 2 нафарида қўл панжа функцияси тикланди, 4 нафарида эса асоратлар кузатилиб, шунлардан 3 нафарида сохта бўғим, 1 нафарида асептик некроз кузатилди. Хулосалар: Синишлари оқибатида асоратлар кузатилмаган ҳолларда қўлни иммобилизация қилиш ўртача 8-12 ҳафта бўлиб, уларнинг оғирлик даражаси соғлиқнинг бузилиш давомийлиги асосида ўрта даражали шикаст сифатида баҳоланди. Сохта бўғим ва асептик некроз билан асоратланган қайиқсимон суякнинг синиқлари бўлган 4 беморда билак-кафт бўғимининг функциясини жиддий бузилишига олиб келган ҳолатларда, беморларда беморларда умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиш миқдори чапда-35, ўнгда-40%и ташкил этди ва улар оғир даражали шикаст сифатида баҳоланди. Кафт олди суяклари синишлари келиб чиқиши аксарият ҳолларда билвосита таъсир механизми (қўл панжа букилиши) билан боғлиқлиги асосланди. Синишлар табиати ва кечув жихатлари, шунингдек, уларнинг яқин ва узоқ оқибатлари, даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва танлашда инобатга олиниши лозимлиги таъкидланди

Kalit so'zlar

кафт олди суяклари, синиши, асоратлари, механизм, оғирлик даражаси.

Adabiyotlar

1. Копысова В.А., Мироманов А.М., Селиванов Д.П., Самсонов А.В., Смолоногов С.В.. Лечение больных с неосложненными переломами костей кисти в амбулаторных условиях. Гений Ортопедии № 3, 2014 г. с.5-12 2. Sakai A., oshige T., Zenke Y., Menuki K., Mu- rai T., Nakamura T. Mechanical Comparison of Novel Bioabsorbable Plates with Titanium Plates and Small- Series Clinical Comparisons for Metacarpal Fractures. The Journal of Bone & Joint Surgery. 2012; 94(17): 1597–1604. 3. Матвеев Р.П., Петрушин А.Л. Вопросы классификации и терминологии открытых повреждений кисти (обзор литературы), // Травматол. и ортопед. России.-2011.-№2 (60).-С. 191-198. 4. Jones D.B., Moran S.L., Bishop A.T. and others. Free vascularized transfer of the medial femoral condyle in the treatment of navicular nonunions. Plastic reconstruction. 2010;125(4):1176–1184 5. Байбулатов Т.Д. Судебно-медицинское установление механизмов образования переломов коротких трубчатых костей кисти при различных видах травмирования твердыми тупыми предметами// Авт. канд. дисс. Барнаул.-2005.- С. 23 6. Шадымов А.Б. Установление механизмов переломов трубчатых костей кистей рук // Актуальные вопросы судебной медицины и экспертной практики. – Барнаул-Новосибирск, Межрег. Ассоц. «Судебные медики Сибири», 2008. –вып 14. – С.380-385 7. Искандаров А. И. Дальжанов Б. М. Судебно-медицинская оценка повреждений кисти и фаланг пальцев рук. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата медицинских наук - Ташкент, 2007 г. 8. ССВнинг 2012 йил 1 июнь 153 сонли буйруғининг 2-ва 9-иловалари 9. Асилова С.У., Хайдаров А.К. Ближайшие и отдаленные результаты лечения больных с переломами пястных костей кисти. Журнал клинической и экспериментальной ортопедии им. Г.А. Илизарова № 2, 2016. с.27-29 10. Кирсанов В.А., Бордуков Г.Г., Попов А.Ю., Проскурин Д.В., Макарченко В.Е. Комбинированная фиксация при оперативном лечении переломов и посттравматических деформаций пястных костей. Здоровье медицинская экология. наука 1 (77) – 2019, с.38-45 11. Сартан В.А. О рациональной клинической классификации открытых повреждений кисти / В.А. Сартан. Обзоры и рецензии, 2011 – 2 (60), 198с. 12. Zimmermann G.Трансформирующийфакторроста (ТФР)-ß какмаркерза-медленногосращенияпереломов / Zimmermann G., Henle P., Kusswetter M.[et al.] // Ортопед., травматол. ипротез. - 2009.– № . – С. 57–65 13. Chang K.K. Surgery techniques: hand and wrist surgery, 1st ed., Volume 1, “Saunders. Elsevier”, 2008, 1136 pages. 14. Boyer M.I., von Schroeder L.P., Axelrod T.S. Nonunion of the scaphoid with avascular necrosis of the proximal pole. Treatment with vascularized bone graft from the dorsal part of the distal radius. J Surgery on the arm. 1998; 23 B: 686-690