ПБиМ 2023 №1 (142)


Maqola mavzusi

КОМПОЗИТ ҚОПЛAНГAН ЯНГИ ТЎР ШAКЛИДAГИ ИМПЛAНТAТНИНГ ЎТКИР ВA СУРУНКAЛИ ТОКСИКЛИГИНИ ЎРГAНИШ (174-178)

Mualliflar

Мардонов Ж.Н., Мусаева Ш.Н., Бобожонова Ш.Ш., Топилов И.И.

Muassasa

“Академик В. Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази”

Annotatsiya

Ишнинг мақсади: Экспериментал ҳайвонларда (оқ зотсиз каламушлар) композит қопламали янги тўр шаклдаги имплантатнинг ўткир ва сурункали токсикологик хусусиятларини ўрганиш. Материал ва метод-лар: Тажрибалар оғирлиги 250-300 г бўлган 25 та оқ зотсиз каламушларда ўтказилди. ИСО 10993-2 талабларига мувофиқ изофлуран буғи билан умумий анестезия остида 2-3 см узунликдаги медиал лапаротомия амалга оши-рилди ва жигарнинг диафрагма юзасига 1х1 см ўлчамдаги тўр имплантацияси қўйилди. Лапаротомик яра қатлам-қатлам қилиб тикилди. Ўткир токсикликни ўрганиш учун операция қилинган ҳайвонларнинг ҳолати ГОСТ ИСО 10993-11-2011 бўйича белгиланган тартибда бир ҳафта давомида кузатилди. Ҳайвонлар имплантациядан 1 ҳафта ўтгач наркознинг катта дозаси орқали эвтаназия қилинди. Қон ва биопсия материаллари стандарт усул-га мувофиқ текширилди. Сурункали токсикликни ўрганиш учун қорин бўшлиғи жигарнинг диафрагма юзасида 1х1 см ўлчамдаги имплант жойлаштирилди ва 1-3 ой давомида кузатилди. Имплантациядан 1, 2, 3 ой ўтгач ҳайвонлар экспериментдан чиқарилди, умумий ва биокимёвий таҳлиллар учун қон олинди. Органлар ва тўқималарнинг биопсияси гистологик тадқиқотлар учун юборилди. Натижалар: Бутун кузатув даври давомида экспериментал ҳайвонларнинг клиник ҳолати ва хатти-ҳаракатларида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. Ўткир ва сурункали тажрибаларда ҳайвонларнинг назорат гуруҳига нисбатан гематологик кўрсаткичлар (эритроцитлар, гемоглобин, лейкоцитлар, лимфоцитлар, моноцитлар, эозинофиллар) сезиларли фарқлар қайд этилмаган. Қон зардобини биокимёвий баҳолашда экспериментал ва назорат гуруҳлари ҳайвонларидаги умумий оқсил, глюкоза, холестерин, умумий билирубин, шунингдек, АСТ, АЛТ ферментларининг фаоллигидаги фарқ кичик чиқди. Ўрганилган параметрларнинг даражаси ушбу турдаги ҳайвонлар учун физиологик меъёрнинг параметрларига тўғри келди. Хулоса: Тўрли имплантнинг қорин бўшлиғига бир марта киритилиши ҳайвонларнинг ўлимига олиб келмаслигига асосланиб, ЖССТнинг жорий таснифига кўра, ушбу препаратнинг токсиклиги ифода этил-майдиган деб таснифланиши мумкин. ГОСТ 12.1.007-76 га мувофиқ, токсиклик даражасига кўра, ўрганилаётган препарат хавфлиликнинг IV синфига - хавфлилик даражаси паст моддаларга тегишли

Kalit so'zlar

тўр шаклдаги имплантат, ўткир токсиклик, сурункали токсиклик, умумий қон таҳлили, биокимёвий таҳлил.

Adabiyotlar

1. Богданов Д. Ю., Матвеев Н. Л., Рутенбург Г. М., Наурбаев М. С., Алишихов Ш. А., Григоров Д. П. Сравнительные характеристики герниопластик при послеоперационных вентральных грыжах // Эндоскопическая хирургия. 2008. № 6. С. 3–13. 2. Чистяков Д. Б., Ященко А. С. Эндовидеохирургичесие и традиционные технологии в лечении пациентов с послеоперационными и первичными вентральными грыжами // Материалы международного форума «Многопрофильная клиника XXI века. Экстремальная медицина». 2015. С. 309–310. 3. Тимошин А. Д., Юрасов А. В., Шестаков А. Л. Концепция хирургического лечения послеоперационных грыж передней брюшной стенки // Герниология. 2004. № 1. С. 15–18. 4. Егиев В. Н. Ненатяжная герниопластика. М.: Медпрактика, 2002. 204 с. 5. Дыбан А.П., Баранов В.С., Акимова И.М. Основние методические подходи к тестированию тератогенной активности химических веществ // Архив анатом -ембриологии. – Москва, 1970. – Т. 59, № 10. – С. 89–100. 6. Ризаев Ж. А., Шодмонов А. А., Олимжонов К. Ж. Периимплантиты-ранные осложнения при дентальной имплантации // Журнал биомедицины и практики. – 2021. – Т. 6. – №. 1. 7. Саноcкий И.В., Пашкова Г.А., Фоменко Б.Н. К вопросу эксполяции данных, полученных в эксперименте относительно человека, при изучении влияния химических соединений на репродуктивную функцию. – Москва: Медиcина, 1976. – С. 22–27. 8. Саноcкий И.В., Фоменко Б.Н. Отдаление последствия влияния химических соединений на организм. – Москва: Медиcина, 1979. – 232 с. 9. Семеряк Э.В. Патоморфологические признаки токсичности и отдаленные эффекты лейцин ивермектина на организм животних: Дис. ... канд. вет. наук. – Омск, 2009. – 164 с. 10. 10. Brent R.L. Definition of a teratogen and the rela-tionship of teratogenicity to carcinogenicity //Teratol. – 1986. – V. 34, № 3. – P. 359–360. 11. 11. Campbell W.C., Benz G.W. Ivermectin: a review of efficacy and safety // J. Vet. Pharmacol. and Therap. – 1984. – V. 7, № 1. – P. 1–16. 12. 12. Campbell W.C. Ivermectin and abamectin. – Springer-Verlag. – 1989. – 363 p. 13. Khera K.S. Material toxicity – a possible factor in fenal malformation in mice // Teratol. – 1984. – V. 29, № 4. – P. 411–416. 102 14. 14. Lankas G.R., Gordon L.R. Toxicology In Ivermectin and abamectin. Edit. W.C. Campbell. – 1989. – P. 89–113. 15.