ПБиМ 2023 №1 (142)
Maqola mavzusi
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ТЎР ПАРДА МАКУЛА ЗОНАСИ ЭРТА МОРФОМЕТРИК ЎЗГАРИШЛАРИ (100-104)
Mualliflar
Тешаев Ш.Ж., Бахритдинова Ф.А., Одилова Г.Р., Икромова С.Б.
Muassasa
Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси
Annotatsiya
Долзарблиги. Қандли диабетнинг муқаррар асоратларидан бири диабетик ретинопатия бўлиб, тузатиб бўлмайдиган кўрликнинг асосий сабаби диабетик макула шиши ҳисобланади. Мақсад: Диабетик ретинопатияси бўлмаган 2 турдаги диабетли беморларда макуланинг морфологик баҳоси ва унинг мумкин бўлган ўзгаришларининг касаллик давомийлиги билан боғликлигини аниқлаш. Материал ва услублар: Диабетик ретинопатияси бўлмаган 50 та беморларда кўзнинг тўр пардаси қалинлиги ва ҳажмини, 2-турдаги қандли диабетли беморларда тўр парда ҳолатини клиник ва морфометрик ўрганиш ўтказилди. Тадқиқотда 2 гуруҳ иштирок этди: асосий ва назорат. Aсосий гуруҳ 36 ёшдан 75 ёшгача (ўртача ёши 49,89 ± 6,65), касалликнинг давомийлиги 5 йилдан то 15 йилгача бўлган диабет бўлиб, 34 та бемор (34 кўз) киради. Назорат гуруҳи - 40 ёшдан 62 ёшгача бўлган 16 та соғлом (ўртача ёши 51,6 ± 8,2). Макула соҳаси (5 мм) ОКТ сканеридан ўтказилди. Хулоса: Шундай қилиб, диабетик клиник белгилари бўлмаган 2- турдаги диабет билан оғриган беморларда умумий ретина ва унинг ташқи қатламларининг қалинлиги пасайиши аниқланди. Иккинчиси фовеал, пара- ва перифовеал зоналарда сезиларли даражада камаяда ва қандли диабет билан касалланганлар ёши ва давомийлиги билан боғлик эмас.
Kalit so'zlar
қандли диабет, ОКТ, фовеа, диабетик ретинопатия
Adabiyotlar
1. Астахов Ю.С., Шадричев Ф.Э., Лисочкина А.Б. Диабетик ретинопатия / "Офталмология 2006" клиник тавсиялари Л.К. Мошетова, А.П. Нестеров, Э.А. Егорова томонидан таҳрирланган // ГОЭТАР-Медиа нашриёт гуруҳи. - М., 2006. - С. 139 2. American Diabetes Association. Screening for dia-betic retinopathy // Diabetes Care. – 1997.–V. 20.– P. 28–30. 3. Балашевич Л.И., Бржевский В.В., Измайлов А.С., и др. Диабетнинг кўздаги намойишлари. – М.: Медицина; 2004. –С.98-100. 4. Ботабекова Т.К. Диабетик ретинопатия: муаммолар и унинг ечимлари // Россия болалар офтальмологияси. - 2015 № 4. - С. 5. Odilova G.R. Еarly morphometric changes in the elements of the fundus in patients with myopia on the background of diabetes mellitus publishing house // Problems of science. № intsr-25 От «16» January, 2023 6. Odilova G.R., Ikromova S. Proliferative diabetic retinopathy complicated cataract in children Results of National Scientific Research С 61-64. 7. Rizaev J. A., Rizaev E. A., Akhmadaliev N. N. Current view of the problem: A new approach to COVID-19 treatment //Indian Journal of Forensic Medicine & Toxicology. – 2020. – Т. 14. – №. 4. – С. 7341-7347.