Биология ва тиббиёт муаммолари 2024 №6 (157)


Тема статьи

БУРУН, БУРУН ЁНДОШ БЎШЛИҚЛАРИ ВА БУРУН-ҲАЛҚУМНИНГ ЯХШИ СИФАТЛИ ЎСМАЛАРИ САБАБЛИ КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИ БУЗИЛИШЛАРИНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ (250-254)

Авторы

Юнусова Нафосат Абуҳамидовна, Лутфуллаев Ғайрат Умриллоевич, Қобилова Шаходат Шокировна, Ҳайитмаматов Ҳусан Сайдуллаевич, Холбоев Мамаражаб Алимардон ўғли

Учреждение

Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.

Аннотация

Долзарблиги.Эшитиш қобилиятининг пасайишидан азият чекаётган 430 миллион одамдан тахминан 258 миллионида (60 %) ижтимоий муаммолар мавжуд. Ушбу муаммо сабабли ижтимоий алоқалар камайиши, депрессия ва яккалик ҳисси келиб чиқади. Натижада касаликка чалинган инсонларнинг 25% дан ортиғи ишсиз ёки кам иш билан таъминланган, яъни 432 миллион одамдан тахминан 108 миллионида иш қобилиятининг пасайиши аниқланган. Эшитиш қобилияти пасайган 60 ёшдан ошган одамларнинг 40% дан ортиғи когнитив функцияларнинг бузилишидан азият чекади. Тадқиқот мақсади:бурун, бурун ёндош бўшлиқлари ва бурун-ҳалқумнинг яхши сифатли ўсмалари бўлган беморларда эшитиш бузилишларини комплекс диагностикадан ўтказиш. Тадқиқот усуллари ва методлари.Илмий тадқиқот ўтказиш учун 2017 – 2023 - йилларда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси оториноларингология бўлимига мурожаат қилган ва бурун, бурун ёндош бўшлиқлари ва бурун-ҳалқумнинг яхши сифатли ўсмалари аниқланган 88 нафар беморлар олинди. Беморлар иккита, I-гуруҳ - кондуктив ва II-гуруҳ - аралаш эшитиш қобилиятининг бузилишига кўра гуруҳларга бўлинди. Ўз навбатида ушбу иккита гуруҳнинг ҳар бири касаллик муддатига кўра (касаллик пайдо бўлганига 1 йил бўлган ( IA, IIA ва 1 йилдан ортиқ (IB, IIB) иккитадан кичик гуруҳга бўлинди. Тадқиқот натижалари. Беморларни текширишда маҳаллий клиник белгиларга эътибор қаратилди. Бурун, бурун ёндош бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум ўсмаларининг эшитиш қобилияти бузилишларига таъсири ва уни даволаш усулларининг самарадорлиги аниқланди. Хулосалар. Бурун, бурун ёндош бўшлиқлари ва бурун-ҳалқумда пайдо бўлганига 1 йил тўлмаган полип, эшитиш қобилияти бузилишига шикояти бўлмаган беморларда эшитиш қобилиятининг бузилишига полипнинг Евстахий найини тўсиши (IA гуруҳ беморларида МСКТ натижаларига кўра Евстахий найини ёпган полиплар аниқланмади, лекин Тойнби синамасида 75,0 % мусбат натижа, IIA гуруҳ беморларида МСКТ да 40 % ҳолатда, Тойнби синамасида 62,5 % мусбат натижа қайд этилди) эмас балки полипоз билан боғлиқ яллиғланиш (аллергик, IgE I А гуруҳда 134,3±11,2 г/л, II А гуруҳда 107,2±6,4 г/л) жараёнлари сабабли содир бўлиши аниқланди ва ушбу ҳолатда консерватив даво қўллаш тавсия этилади.

Ключевые слова

яхши сифатли ўсма, бурун ёндош бўшлиқлари, эшитиш қобилияти бузилиши, Евстахий найи, Тойнби синамаси

Литературы

1. Миронович О.Л. и соавт. Анализ ассоциации полиморфных вариантов генов TPMT, COMT И ABCC3с развитием нарушения слуха, индуцированного приемомциспластина // Вестник оториноларингологии. 2018. №83(4). – С. 60-66. 2. Ризаев Ж. А., Назарова Н. Ш. Состояние местного иммунитета полости рта при хроническом генерализованном парадонтите // Вестник науки и образования. – 2020. – №. 14-4 (92). – С. 35-40. 3. Chen, W. X., & Fu, Y. Advances in the role of adenoid hypertrophy in the pathogenesis of otitis media with effu-sion in children. Lin Chuang er bi yanhoutou Jing waike za zhi// Journal of Clinical Otorhinolaryngology, Head, and Neck Surgery. 2018. Vol. 32(17). – P. 1359-1362. 4. Garov, E.V. et al. Atypical inflammation of the middle ear// VestniOtorinolaringologii.2017. Vol. 82(4). – P. 9-15. 5. Gulnoza S. et al. Pathogenetic aspects of endogenousintoxicationand its influence on the course of various forms of stenotic laryngotracheitis in children //European science review. 2018. №.9-10. – P.2. 6. Gurov, A. V. et al. (2018). The specific microbiological and clinical features of acute otitis media // Vestnik otorinolaringologii. 2018. № 83(1). –P.36-39. 7. Kryukov, A.I. et al. On the issue of treatment of exudative otitis media in children //Vestnik Otorinolaringologii. 2020.Vol. 85(1). – P. 14-21. 8. Liu H. et al. Ototoxic effects and mechanisms of loop diuretics // Journalof Otology. 2016. №11(4). P. – 145-156. 9. Parmar SM, Sood A, Chakkal HS. Prevalence of chronic suppurative otitis media in schoolgoing children. Indian Journal of Otology. 2018.Vol. 1;24(4). P. 223. 10. Rahman A, Islam GM. A Clinicopathological Study on Chronic Otitis Media in Children at a Tertiary Care Hospital // SAS J Surg. 2022. Vol. 6. – P. 434-439. 11. Rizaev J. A., Khaidarov N. K., Abdullaev S. Y. Current approach to the diagnosis and treatment of glossalgia (literature review) //World Bulletin of Public Health. – 2021. – Т. 4. – С. 96-98. 12. Rizaev J. A., Rizaev E. A., Akhmadaliev N. N. Current View of the Problem: A New Approach to Covid-19 Treatment //Indian Journal of Forensic Medicine & Toxicology. – 2020. – Т. 14. – №. 4. 13. Rizaev J. A., Maeda H., Khramova N. V. Plastic surgery for the defects in maxillofacial region after surgical resection of benign tumors //Annals of Cancer Research and Therapy. – 2019. – Т. 27. – №. 1. – С. 22-23. 14. Satarkar, R.N., Srikanth, S. Tumors and tumor-like conditions of the nasal cavity, paranasal sinuses, and nasopharynx: A study of 206 cases // Indian Journal of Cancer. 2016; 53(4) P. 478-482. 15. Thomas C Michels 1, Maribeth T Duffy 2, Derek J Rogers. Hearing Loss in Adults: Differential Diagnosis and Treatment // Am Fam Physician 2019 Jul P. 98-108.