Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №6 (150)
Тема статьи
МУДДАТИДАН ЎТГАН ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЙЎЛДОШ ТЎҚИМАСИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК МЕЗОНЛАРИ (381-384)
Авторы
Саноев Бахтиёр Абдурасулович
Учреждение
Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.
Аннотация
Акушерлик амалиётида муддатидан ўтган ҳомиладорлик катта илмий ва амалий қизиқиш уйғотади. Ушбу муаммонинг долзарблиги туғруқ давомида кўп сонли асоратлар ва перинатал ўлимнинг юқорилиги билан изоҳланади. Ҳомиладаги патологик ҳолатлар кечиккан ҳомиладорликда биринчи навбатда йўлдошдаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, бу кўплаб морфологик тадқиқотлар билан тасдиқланган. Мақсад. Йўлдошни морфологик ўрганиш давомида биз кечиккан ёки муддатидан ўтган 42-43 ҳафталик ҳомиладорликни диагностикаси учун морфологик мезонларни аниқлашга ҳаракат қилдик. Материал ва усуллар. Бухоро шахар туғруқ комплексидан келтирилган 24 та муддатидан ўтган 42-43 ҳафталик йўлдош тўқималари макроскопик ва микроскопик текширувдан ўтказилди. Хулоса. Кечиккан ёки муддатидан ўтган ҳомиладорликда йўлдош тўқимасидаги патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш натижасида қуйидаги мезонлар аниқланилди: калцификатлар эгаллаган майдоннинг йўлдош тўқимасида 3 бароварга кўпайиши, сўрғичлар синситиотрофобластидаги маҳаллий дистрофик ўзгаришларнинг пайдо бўлиши, сўрғич стромасининг склерозланиш ёки фиброзланиш майдонининг кенгайиши, таянч сўрғичлар томирлари атрофида, оралиқ сўрғичларнинг стромасида ва қисман терминал сўрғичларда бириктирувчи тўқиманинг тўпланиши, бир бирига ёпишган сўрғичлар майдонининг кўпайиши.
Ключевые слова
ҳомиладорлик, терминал сўрғичлар, дистрофия, фибриноид.
Литературы
1. Милованов А.П. Патология системы мать-плацента-плод // Руководство для врачей. Москва. 1999. 248 с. 2. Федорова М.В. Патоморфологические различия последов при пролонгированной и переношенной беременности // Автореферат. Москва 2013 г. 3. Israilov R.I., Sanoev B.A., Olimova A.Z. (2020). Pathologically undifferentiated placental morphology in primary placental insufficiency // American journal of medicine and medical sciences. Volume: 10 Issue: 09 | 2020. - P. 660-663. 4. Sanoev B.A. (2020) Morphological And Mor-phometric Characteristics Of The Placenta In Normal Pregnancy.// Development of a modern education system and creative ideas for it, republican scientific-practical online conference on "suggestions and solutions" Issue: 06 | 2020. - P. 94-96. 5. Саноев Б.А., Ниёзова Г.Ш., Хикматова Н.И. (2020) Макро-и микроскопические проявления лейомиом матки // Новый день в медицине. Но-мер 2. 2020. С. 526-528 6. Sanoyev B.A., Olimova A.Z., (2021) Pathology of Precancerous Conditions of the Ovaries in Women of Reproductive Age. // Volume: 01 Issue: 06 | 2021. 7. Olimova A.Z., Sanoyev B.A. (2021) Ovarian diseases in age of reproductive women: dermoid cyst. // Volume: 01 Issue: 06 | 2021. 154-161 р 8. Олимова А.З. Частота встречаемости миомы матки у женщин в репродуктивном возрасте. // Journal of advanced research and stability (JARS). Volume: 01 Issue: 06 | 2021. С. 551-556. 9. Саноев Б.А., Файзиев Ю.Қ., Баҳранова Н.Р. Патогистологические исследование последов рожениц Бухарского областного перинаталного центра за период 2019 года. Новый день в медицине. 2020. - 4(32) - С. 292-295.