Биология ва тиббиёт муаммолари 2023 №5 (148)
Тема статьи
АЁЛЛАРДА КЕЧАДИГАН ОСТЕОПОРОЗНИНГ ОҒИЗ БЎШЛИҒИ АЪЗО ВА ТЎҚИМАЛАРИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ ВА КЛИНИК БАҲОЛАШ (101-104)
Авторы
Казакова Нозима Нодировна
Учреждение
Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.
Аннотация
Долзарблиги. Аёлларда кечадиган умумий остеопороз негизидаги аёлларда оғиз бўшлиғида яллиғланиш-деструктив касалликлар кенг тарқалганлиги, ташҳислаш ва даволашда мураккаблиги билан алоҳида ўрин эгаллайди. Илмий манбаларда сўнгги йигирма йил давомида ўтказилган тадқиқотлар остеопороз негизидаги беморларда оғиз бўшлиғи касалликлари 42% гача, турли синдромлар билан бирга эса бу касалликлар 80% гача кузатилиши қайд этилган. Тадқиқотнинг мақсади: Аёлларда кечадиган остеопорознинг оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималарига таъсирини клиник баҳолаш ва ўрганишдан иборат. Материаллар ва тадқиқот усуллари. Тадқиқот даврида менопауза давридаги остеопороз негизидаги аёллар, Бухоро шаҳридаги “КАРМЕН ПЛЮС” тиббиёт маркази базасида 2020–2022 йилларда олиб борилган ва Бухоро шаҳар ва туман поликлиникаларида яшаш манзили бўйича “Д” ҳисобда бўлган, жами 382 нафар бемор аёллар текширилди. Натижалар ва таҳлиллар. Тадқиқотнинг мақсади ва ишда белгиланган вазифаларга мувофиқ тадқиқот ишида иштирок этаётган барча беморларда комплекс текширув олиб борилди, у анамнезнинг тўпланиши, оғиз бўшлиғи ва пародонт тўқималарининг клиник-рентгенологик ҳолатини, шунингдек пародонтал чўнтакларда микрофлоранинг сифат ва миқдор таркибини ўрганишни ўз ичига олди. Хулоса. Остеопороз билан касалланган аёлларда оғиз бўшлиғи аъзолари ва тўқималарига умумий остеопорознинг таъсири, аёлларда кариеснинг интенсивлиги ва тарқалиши, оғиз гигиенаси даражаси, пародонт тўқималарнинг ҳолати соғлом аёлларга қараганда бир неча баробар юқори эканлигини кўрсатади.
Ключевые слова
остеопороз, стоматология, пародонт.
Литературы
1. Состояние стоматологического статуса пациенток с постменопаузальным остеопорозом, получавших терапию бисфосфонатами / М. О. Сухоруких, М. В. Козлова, В. С. Бабанин, Л. В. Ржевская // Кремлевская медицина. Клинический вестник. – 2020. – № 3. – С. 38-43. 2. Сутаева, Т. Р. Состояние тканей пародонта у пациентов с риском развития остеопороза / Т. Р. Сутаева, И. М. Шамов, З. А. Капланова // Dental Forum. – 2015. – № 2. – С. 58-59. 3. Дмитриева, Л.А. Сравнительная оценка состояния минерального обмена у пациентов с хроническим генерализованным пародонтитом и системным остеопорозом / Л.А. Дмитриева, В.Г. Атрушкевич // Маэстро стоматологии. - 2009. - №1 (33). - С.30-33. 4. Татарова, Н.А., Айрапетян М.С. , Жигалова Е.В. Стартовая терапия климактерического синдрома переходного менопаузального периода // Российский медицинский журнал. Мать и дитя. - 2017. - №2. - С. 98-103. 5. Dutt, P. Oral health and menopause: a comprehensive review on current knowledge and associated dental management / P. Dutt, S. Chaudhary, P. Kumar // Ann Med Health Sci Res. - 2013. - Vol.3(3). - P.320-323. 6. Farzin, M., Taghva M., Babooie M. Comparison of temporomandibular disorders between menopausal and non-menopausal women // J Korean Assoc Oral Maxillofac Surg. – 2018. – Vol. 44(5). – P. 232–236. 7. NN.Kazakova. The specifics of the diagnosis of chronic catarrhal gingivitis in patients with rheumatism // Turkish Journal of Physiotherapy and Rehabilitation, 32(3). Web of science. 2021. – P. 22969-22978. ISSN 2651-4451/ e-ISSN 2651- 446X 8. Guiglia, R. Osteoporosis, jawbones and periodontal disease / R. Guiglia, O. Di-Fede, L. Lo-Russo et al. // Med Oral Patol Oral Cir Bucal.- 2013. - Vol.18, N1. - P.119-129. 9. Хамраева Д.Ш., &Казакова Н.Н. Болаларда кариес профилактикасининг замонавий усуллари// Вестник врача. Самарканд. - 2021. - № 2. - С. 104-108. 10. Hadji, P. Rapid Onset and Sustained Efficacy (ROSE) study: results of a randomised, multicentre trial comparing the effect of zoledronic acid or alendronate on bone metabolism in postmenopausal women with low bone mass / P. Hadji, D. Gamerdinger, W. Spieler et al. // Osteoporos Int. - 2012. - Vol.23(2). - P.625-633.