Gepato-gastroeterologik tadqiqotlar jurnali 2021, №2 MAXSUS SON 2-TOM


Тема статьи

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЭРТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ЎТКИР ИЧАК ИНФЕКЦИЯЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ЙИЛЛАР КЕСИМИДА СОЛИШТИРМА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ (25-28)

Авторы

Рустамова Ш. А., Вафокулова Н. Ҳ.

Учреждение

Samarqand davlat tibbiyot universiteti

Аннотация

Долзарблиги.Ўзбекистон республикасида ёш болалар айниқса 1 ёшгача бўлган гўдакларнинг соғлиғига кескин хавф туғдирадиган юқумли касаллик турларидан бири шу ёшда учрайдиган ўткир юқумли ичак инфекцияси касалликлари бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Ўткир ичак инфекцияси касаллиги эрта ёшдаги болаларда 80-85 % ҳолларда оғир ўтиши, бир ёшгача бўлган болаларда 60-70% гача ўлим ҳолатларига олиб келиши тасдикланган. Тадқиқот мақсади: 1987-2014 йиллар давомида Самарқанд вилоятида 1 ёшгача болалар орасида кузатилган ўткир ичак инфекция касалликларининг йиллар кесимида солиштириб таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқот материаллари ва усуллари: тадқиқот учун материал Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 1987-2014 йиллар давомида даволанилган беморларнинг касаллик тарихи ҳисобланади. Ушбу беморлар динамикаси ретроспектив ҳолда статистик таҳлил қилинди. Тадқиқот муҳокамаси: 1987-2014 йиллар Самарқанд вилояти Юқумли касалликлар клиник шифохонасида “Ўткир ичак инфекцияси” ташхиси билан даволанган бир ёшгача беморлар статистикасини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бир ёшгача бўлган болаларнинг ўткир юқумли ичак касалликлари билан касалланиши 48,05% ташкил қилмоқда. Ушбу йиллар кесимида “Ўткир ичак инфекциялари” билан касалланиш ҳолатлари ойлар кесимида таҳлил қилиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, ўткир ичак инфекцияси касалликларининг эрта ёшдаги болаларда учраши асосан мавсумий бўлиб қолмоқда. Хулоса: ЎИИ билан касалланиш сабабларини 1987-2014 йиллар кесимида солиштирма таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатдики Самарканд вилоятида уткир ичак инфекция касалликларининг 48,05% бир ёшгача боллар ташкил килади, эрта ёшдаги болалар орасида касалланиш мавсумий кўринишга эга. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ёш болаларда ўткир юқумли ичак инфекциялари билан касалланиш сонининг ошиши аниқланилди (56%).

Ключевые слова

ичак инфекциялари, касалланиш, температура, боғлиқлик.

Литературы

1. Вафокулова Н.Х. «Клинико эпидемиологические особенности норовирусной инфекции у детей грудного возраста». Научно - практический журнал «Проблемы биологии и медицины» г.Самарканд, №3 2021 г.стр 150-156. 2. Искандарова, Г. Т. Эпидемиологические аспекты кишечных инфекций в Ташкентской области Республики Узбекистан / Г. Т. Искандарова, О. Н. Шарапов, Д. Ю. Юсупова. // Молодой ученый. - 2017. - № 1.2. - С. 57-59. 3. Рустамова Ш.А. «Республикамизда болаларда ўткир юқумли ичак касалликларининг иқлимий ўзгаришлар билан боғлиқлигини таҳлил қилиш (Самарқанд вилояти миқёсида)”. Научно - практический журнал «Проблемы биологии и медицины» г.Самарканд, №3 2021 г.стр 142-148. 4. Рустамова Ш.А. Вафакулова Н.Х., Ярмухамедова Н.А. “Микст варианты норовирусных инфекции у детей раннего возраста». Всеукраинский журнал студентов и молодых ученых “ХИСТ”, г.Черновцы, Выпуск 17, 2014, стр.247. 5. Материалы научно-практической конференции «Инфекция, иммунитет и фармакотерапия с позиции интеллектуальной собственности» Республика Узбекистан. - Ташкент, 2015. 6. Информационный бюллетень о состоянии инфекционной заболеваемости [Электронный ресурс] URL: ttp://www.43.rospotrebnadzor.ru/stat/morbid/report_1.php 7. Климатический монитор [Электронный ресурс] URL: http://www.pogodaiklimat.ru/monitor.php.id. 2005 гг. 8. Lazar, V.; Ditu, L.M.; Pircalabioru, G.G.; Gheorghe, I.; Curutiu, C.; Holban, A.M.; Picu, A.; Petcu, L.; Chifiriuc, M.C. Aspects of Gut Microbiota and Immune System Interactions in Infectious Diseases, Immunopathology, and Cancer. Front. Immunol. 2018, №9 [Google Scholar] [CrossRef] 9. Png, C.W.; Lindén, S.K.; Gilshenan, K.S.; Zoetendal, E.G.; McSweeney, C.S.; Sly, L.I.; McGuckin, M.A.; Florin, T.H.J. Mucolytic bacteria with increased prevalence in IBD mucosa augment in vitro utilization of mucin by other bacteria. Am. J. Gastroenterol. 2010, №105 [Google Scholar] [CrossRef] 10. Von Hertzen, L.; Hanski, I.; Haahtela, T. Natural immunity. Biodiversity loss and inflammatory diseases are two global megatrends that might be related. EMBO Rep. 2011, №12. [Google Scholar] [CrossRef]